Газетхонлар билан учрашув ўтказилди
27 март куни Қиличбой овулидаги Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи биносида газетхонлар билан учрашув йиғилиши бўлиб, унда 30 нафардан ортиқ “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари мухлислари иштирок этдилар.
Йиғилишда дастлаб газетанинг масъул котиби Алламберган Жуманиёзов сўзга чиқиб, айни кунда газета таҳририяти ходимлари томонидан олиб борилаётган ишлар, газета журналистлари томонидан қўлга киритилган ютуқлар ва таҳририятнинг келгусидаги режалари ҳақида гапирди.
Шундан сўнг Қиличбой овул фуқаролар йиғини раисининг ўринбосари – кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича маслаҳатчиси Амина Юсупова, “Хизр эли” МФЙ раиси Отажон Ўрозбоев, “Қиличбой” қишлоқ оилавий поликлиникаси мудири Абдулла Юлдашев, 22-сонли мактабгача таълим муассасаси тарбиячиси Моҳимжон Турсунова ва Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи ўқитувчиси Баҳодир Шеримбетовлар сўзга чиқишиб,туман ҳаётининг кўзгуси бўлган “Тараққиёт кўзгуси” ва “Менинг оилам” газеталари ҳақида ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар, газеталарни янада ривожлантириш бўйича таклиф ва истакларини айтдилар.
Мансур Тажибоев.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶