“Ёшлар” – финал ғолиби бўлди
Жорий йилнинг 1 апрель куни туман Маданият бўлими саройида тумандаги ўрта махсус, касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари ўртасида “Қувноқлар ва зукколар” кўрик-танловининг финал босқичи бўлиб ўтди.
Кўрик-танловнинг финал босқичида қуйи босқичларда 1-, 2-ўринларни эгаллаган 2 та жамоа – Амударё хизмат кўрсатиш ва сервис касб-ҳунар коллежининг “Мароқанд” жамоаси, Манғит иқтисодиёт коллежининг “Ёшлар” жамоаси ўзаро куч синашдилар. Танловда яна бир жамоа 33-сонли мактабнинг “Осмондаги болалар” жамоаси ўзларининг чиқишларини томошабинларга ҳавола қилишди.
Дўстона ва самимий руҳда ўтган “Қувноқлар ва зукколар” баҳсида ўзларининг чаққонлиги ҳамда чуқур заковатга эга эканлигини амалда намоён этган Манғит иқтисодиёт коллежининг “Ёшлар” жамоаси кўрик-танловнинг туман босқичи ғолиби деб топилиб, Ёшлар иттифоқи туман Кенгашининг Кубоги ва дипломи билан тақдирланди.
Бекзод Исмоилов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶