ОИЛАЛАРДА СОҒЛОМ МУҲИТНИ ЯРАТИШ, САЛБИЙ ҲОЛАТЛАРНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ҚАЙ ТАРЗДА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ?
Оилаларда соғлом турмуш тарзининг барқарор бўлиши, оила аъзоларининг ўзаро аҳил ва ҳамжиҳатликда яшашига эришиш жуда муҳимдир. Чунки оилалар тинч, осойишта яшаса, жамиятимизда тинч-осойишталик таъминланади, дунёга келган фарзандлар ҳам муносиб хулқли бўлиб вояга етадилар.
Статистик маълумотларга қараганда, тарбияси оғир деб рўйхатга олинган, турли тартиб бузарликлар содир этаётган вояга етмаган болаларнинг кўпчилиги ота-онаси ажрашиб кетган, яъни тўлиқ бўлмаган оилаларнинг, низоли, нотинч оилаларнинг фарзандлари экан.
Бундан кўриниб турибдики, оилалардаги носоғлом муҳит ҳатто келажагимизга ҳам таҳдид солиши мумкин экан. Бундай ҳолатларнинг олдини олишга ҳисса қўшиш барчанинг, хусусан, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларининг ҳам масъулиятли бурчидир.
Шу йилнинг 25 апрелида туман ҳокимлиги мажлислар залида бўлиб ўтган “Оилаларда соғлом муҳитни яратиш, салбий ҳолатларнинг олдини олишда Яраштириш комиссияларининг ўрни” мавзусидаги кўргазмали ўқув семинари ана шундай ҳолатларнинг олдини олишга қаратилди.
Семинар Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича республика Кенгашининг 2018 йил 15 февралдаги 9 сонли мажлис баёни билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикасида 2018 йилда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолияти самарадорлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар Дастури” ижросини таъминлаш доирасида фуқароларнинг оилада ва маҳаллаларда тинч-осойишта, ҳамжиҳатликда яшашига кўмаклашиш, оилавий низоларни тинч йўл билан ҳал этиш, аҳоли ўртасидаги соғлом турмуш тарзини, миллий ва маънавий қадрятларимизга таянган ҳолда кенг тарғиб этиш орқали маънавий муҳит барқарорлигини таъминлашга кўмаклашиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ишларни ўрганиш ҳамда бу борадаги илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида ўтказилди.
Кўргазмали ўқув семинарни Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши раиси А. Қўшаев очди ва олиб борди.
Тадбирда иштирок этган фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги яраштириш комиссияларининг раислари ва аъзолари, фуқаролар йиғинлари ходимлари ва фаоллар Фуқароларнинг ўзини ўзи ошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши раисининг диний-маърифий масалалар бўйича ўринбосари Нурилла Жамолов, ёшлар масалалари бўйича ўринбосари Шерзод Ибрагимов, “Маҳалла” фонди Қорақалпоғистон Республика бўлими ижрочи директори Шароф Ўтемисовларнинг кун тартибидаги мавзуга доир маърузаларини тингладилар.
Маърузалар юзасидан саволларга жавоблар берилди.
Ўтказилган тадбир оилаларда тинч-осойишта ва ҳамжиҳатликда яшаш, соғлом турмуш тарзи афзалликларини тарғиб этгани билан аҳамиятли бўлди.
О. Ражабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶