ОБУНАЧИЛАР СОНИ БИР КУНДА 30 НАФАРГА ОШДИ
Яқинда туманимизнинг чекка ҳудудида жойлашган 41-сонли умумтаълим мактабида “Тараққиёт кўзгуси” газетаси таҳририяти ва “Жайхун илҳомлари” ННТ ҳамкорлигида ўтказилаётган “Оммавий китобхонлик ойлиги” доирасида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда “Жайҳун илҳомлари” ННТ раиси А. Нафасов, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси мухбирлари О. Ражабова, О. Худойберганова, шунингдек, газетанинг жамоатчи мухбирлари Д. Ражабова, С. Исмоиловалар иштирок этдилар.
Тадбирни мактаб директори Д. Нуржонов очди. “Жайхун илҳомлари” ННТ раиси А. Нафасов, “Тараққиёт кўзгуси” газетаси махсус мухбири О. Ражабовалар ўтказилаётган ойлик, хусусан мазкур тадбир мақсади, кутилаётган натижалар ҳақида гапирдилар.
Мактаб ўқитувчилари, ўқувчилари ва уларнинг ота-оналари эътиборига “Жайхун илҳомлари” ННТ қошидаги кутубхонанинг ўқувчиларга мўлжалланган 60 тадан зиёд бадиий ва оммабоп китоблари ҳавола этилди. Шунингдек, кўчма китоб дўкони ташкиллаштирилиб, ота-оналар фарзандларига бадиий китоблар, тил ўрганишга, фанни чуқур ўзлаштиришга хизмат қилувчи қўлланмалар сотиб олишга даъват этилди.
Тадбир давомида 30 нафар ўқувчилар кутубхонага аъзо бўлиб, ўзларини қизиқтирган китобларни ўқиш учун танлаб олдилар.
Бу борада келгусида ҳам ҳамкорликни давом эттириш яхши самаралар беради. Чунки биз ўқувчиларнинг китоб ўқишга нечоғлик ташна эканлигини ўз кўзимиз билан кўрдик.
Севара ИСМОИЛОВА, жамоатчи мухбир.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶