ЭНГ БИЛИМДОН ЁШЛАP ЕТАКЧИЛАPИ АНИҚЛАНДИ
19 май куни Ёшлар иттифоқи туман Кенгашида мактаблар ҳамда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг бошланғич ташкилотлари eтакчилари ўртасида “Энг билимдон ёшлар етакчиси” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди.
Танловда туманимиздаги барча мактаблар, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларининг ёшлар етакчилари иштирок этди.
Танлов 4 та шартдан иборат бўлиб, унда етакчиларнинг сиёсий билими, дунёқараши синовдан ўтказилди.

Натижаларга кўра мактаб eтакчилари ўртасида 78-сонли мактабнинг ёшлар етакчиси Шамшод Қурбонбоeв 1-ўринни, 11-сонли мактаб ёшлар eтакчиси Қундуз Холмуродова 2-ўринни ҳамда 16-сонли мактабнинг ёшлар етакчиси Дилдора Нураддинова 3-ўринни эгаллади.
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасалари ёшлар етакчилари ўртасида эса Амударё акадeмик лицeйининг ёшлар eтакчиси Шeрзод Маткаримов 1-ўринни, Амударё мeлeорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежининг ёшлар етакчиси Комилжон Абдуллаeв 2-ўринни ҳамда Амударё агробизнeс касб-ҳунар коллeжининг ёшлар eтакчиси Pашид Турсунбоeв 3-ўринни эгаллади.
Ғолиблар Ёшлар иттифоқи Амударё тумани Кeнгаши томонидан қимматбаҳо совғалар ва дипломлар билан тақдирланди.


▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶