12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:45
Қишлоқ хўжалиги 👁 3,271

ЮКСАК ХИРМОН - ҲАМЖИҲАТЛИК САМАРАСИ

ЮКСАК ХИРМОН - ҲАМЖИҲАТЛИК САМАРАСИ

Туманимиз пахтакорларининг жорий йилимиз учун белгиланган режани адо этганликлари тўғрисидаги хушхабар шу элда истиқомат қилувчи ҳаммани ҳам қувонтириб юборди. Бу пахта – асосий бойлигимиз эканлигидан далолат. Қолаверса, шу туманда яшаб, меҳнат қилиб юрган одамнинг пахтачиликка алоқаси бўлмагани кам, десак янглишмаган бўламиз.

Қуйида мухбиримиз Ойгул Ражабова ёзиб олган қишлоқ хўжалик корхоналарига хизмат кўрсатувчи ташкилотлар раҳбарларининг шу хусусдаги сўзларини ўқийсиз.

 

Ҳакимбой СоАТов, Ўсимликларни ҳимоя қилиш отряди етакчи мутахассиси: - Қишлоқ хўжалиги экинлари, хусусан, пахта ҳосилдорлигини оширишда далаларга биологик ишлов беришнинг аҳамияти катта.

Жорий йил бошида биолабораторияларимиз ва туманимиз фермер  хўжаликлари ўртасида пахта майдонларига биомаҳсулотлар билан зараркунанда, касаллик ва бегона ўтларга қарши курашишда ишлов бериш бўйича сервис хизматлари кўрсатиш юзасидан 389,3 млн. сўмлик шартномалар тузилди. Йил мобайнида режага мувофиқ ўз муддатларида далаларга сифатли биологик ишлов берилди.

Трихограмма ишлаб чиқариш режаси 121, олтинкўз ишлаб чиқариш режаси 118, бракон ишлаб чиқариш режаси эса 121 фоизга бажарилди.

Шунингдек, турли касалликлар ва зараркунандаларнинг кўпайишининг олдини олиш мақсадида экин майдонлари атрофига, уватларга, ариқ-зовурлар четларига ҳам биомаҳсулотлар тарқатилди.

Ўсимликларга биологик ишлов бериш зараркунанда ва касалликларга курашда кимёвий ишлов беришдан арзон ва табиатга зарарсизлиги билан афзалдир. Шу боисдан ҳам кейинги йилларда биолабораториялар фаолиятига улкан эътибор қаратилиб, моддий базаси мустаҳкамланмоқда.

Экин майдонларига биологик ишлов беришда қулайлик яратиш учун биолабораторияларимиз лизинг асосида 16 та мотоколяскалар билан таъминланди. Тошкент биоорганик институтидан шартнома асосида жорий йилда 10000 дона феромон тутқичлар, клей, капсула ва вкладишлар олиб келиниб, ҳар икки гектарга биттадан қўйилди.

Туманда қишлоқ хўжалик экинларини зараркунанда ва касалликлардан ҳимоя қилишда 160 нафар дала назоратчиси ва 29 нафар энтомологлар фаолият юритмоқда.

 

Махсет Матмуродов,"Амударё - Агротехсервис МТП” МЧЖ раиси: - Пахтачиликда юқори ҳосилдорликка эришишда ҳар бир тадбирнинг меъёрида олиб борилиши муҳим аҳамиятга эга.

Шу боисданда бизнинг қишлоқ хўжалик корхоналарига хизмат кўрсатувчи "Амударё-Агротехсервис МТП” масъулияти чекланган жамиятимизда мавжуд техникалар сифатли таъмирланиб, кузги – баҳорги суримга шай қилиб қўйилади ва ерлар тобида ҳайдалади.

Корхонамизда жами 23 та, 8 та "Магнум” 8940 русумли, 8 та МХ-140 русумли, 1 та МХ-135 русумли ва 6 та ВТ-150 русумли сурим тракторлари мавжуд бўлиб, баҳорги экиш даврида ва кузги шудгорлашда самарали фойдаланмоқдамиз.

Мавсум ишларида суръат юқори бўлиши учун 34 нафар тракторчиларимиз бор ва техникаларимизни икки сменада ишлатамиз.

Техника деҳқоннинг қўл-қаноти, деган ибора бежиз айтилмаган. Бизнинг тракторчиларимиз ерларни сифатли ҳайдаб, экин майдонларининг ҳосилдорлиги юқори бўлишига, кўзланган марранинг забт этилишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшишмоқда.

Туманимиз пахтакорларининг эришган юксак муваффақияти бизнинг жамоамиз аъзоларини ҳам қувончга белади. Чунки пахтачилик - асосий деҳқончилигимиз, бойлигимиз. Йил ўн икки ой далада  меҳнат қилиб, эл ризқини яратаётган деҳқонларимизга мадад бўлаётганимиздан қувонамиз.

 

Улуғбек Худойберганов, "ҚР қишлоқхўжаликкимё” ҳудудий акциядорлик жамияти туман филиалининг 43-шохобчаси мудири: - Қишлоқ хўжалик корхоналарига хизмат кўрсатувчи бизнинг филиалимиз меҳнаткашларининг ҳам бунёд этилган юксак хирмонда муносиб улушлари борлигидан фахрланамиз.

Хусусан, 43-сонли шохобчамиз ишчи хизматчилари Бобур номидаги овулда фаолият юритаётган 15 та фермер хўжаликларига шартнома асосида белгиланган миқдордаги минерал ўғитларни етказиб беришга эришдилар. Натижада ғўза ниҳоллари вегитация даврида бир марта культивация, яъни қатор ораларини юмшатишда озиқлантириш билан бирга олиб борилди. 3 марта карбамид билан суспензия усулида озиқлантирилди.

Кузги йиғим-терим олдидан ғўзаларни дефолиация қилишнинг ҳам аҳамияти улкан. Бу тадбир етилган кўсакларнинг тезроқ очилишини, баргларининг тўкилишини таъминлайди.

Сентябрь ойи бошида барча гектарларда дефолиация сифатли бажарилди.

 

Рўзмат ЮСУПОВ, Манғит-Назархон ирригация тизими бошқармаси бошлиғи ўринбосари: - Туманимизда бу йил белгиланган пахта хомашёсини етиштириш мақсадида ғўзани суғориш жадвали фермер хўжаликлари кесимида ишлаб чиқилиб, жойларда ижроси таъминланди, далаларда намлик сақланишини узайтириш мақсадида ҳар 3 гектар майдонга биттадан, жами 5350 та шарбат хандаклари қазилди.

Экинларни суғоришда сувдан самарали фойдаланиш мақсадида ва суғориш ишларини яхши ташкил қилиш учун 60 та отряд тузилди. Суғориш ишларига фермер хўжаликлари томонидан 3210 нафар сувчи, сув хўжалиги ташкилотлари томонидан 261 нафар ходим жалб қилинди.

Бошқармамиз томонидан шу кунгача 33,6 км. узунликдаги каналлар қазиб тозаланди, режадаги 5 дона ўрнига 7 дона гидротехник иншоот, 6 дона сув ўлчаш постлари таъмирланди. 230,0 км. ўрнига 288,4 км. ички  хўжалик суғориш тармоқлари тозаланди, ички хўжалик суғориш тармоқларидаги 20 дона гидротехник иншоот, 88 дона сув ўлчаш постлари таъмирланиб, сув сатҳини кўрсатувчи рейкалар ўрнатилди.

Хўжаликлараро каналларни тозалаш ишларига 3 дона экскаватор, 2 дона бульдозер ва 2 дона земнасос, ички хўжалик суғориш тармоқларини тозалаш ишларига 5 дона экскаватор ва 72 нафар ишчи жалб қилиниб, уларнинг унумли ишлашларига эришмоқдамиз.

 

Шукурулло Юсупов, туман мелиоратив тизими бошлиғи: - Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 19 апрелдаги "2013-2017 йилларда суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини янада яхшилаш ва сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 1958-сонли қарорининг ижросини таъминлаш юзасидан жамоамиз аъзолари бир ота-она фарзандларидай ҳамжиҳатликда меҳнат қилмоқдалар.

Туманимизда 39584 гектар суғориладиган майдонлар бўлиб, бу майдонларда жами 1578,4 км. коллектор-дренаж тармоқлари мавжуд. Шундан 290,8 км. хўжаликлараро коллекторлар, 1287,6 кмички хўжалик коллекторлари ҳисобланади.

Режага мувофиқ барча тармоқларда таъмирлаш ва тиклаш, реконструкция қилиш ишлари ўз муддатларида олиб борилаётганлиги сабабли экин майдонларимизнинг мелиоратив ҳолати йил сайин яхшиланиб бораяпти. Бу эса ўз навбатида ерларнинг ҳосилдорлиги ошишига ва кўзланган режадаги ҳосилни ундириб олишга замин яратади.

 

Зарифбой ХЎЖАМУРОДОВ, "Чойкўл” овулидаги 5-сонли фермерларга ёнилғи тарқатиш шохобчаси бош оператори: - Бизнинг шохобчамиз ҳудудимиздаги 17 фермер хўжаликларига хизмат кўрсатади. Мазкур хўжаликларда 1135 гектар пахта майдони мавжуд. Ерларни экишга тайёрлашдан тортиб то ҳосили йиғиштириб олингунча дала ишларида қатнашадиган техникаларга ёнилғи-мойлаш материалларини ўз вақтида етказиб бериб турдик. Ҳар бир гектар пахта учун йил мобайнида 248 килограмм ёнилғи сарфланиши кўзда тутилган бўлса, буларни ўз вақтида ғамлаб, техникаларнинг тўхтовсиз ишлашига эришдик. Пахтачилик учун 281,5 тонна ёнилғи  етказиб беришимиз керак бўлса, шу кунгача 259 тоннаси сарфланди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026