12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 22:45
Қишлоқ хўжалиги 👁 2,828

ФЕРМЕР – БИЗНИНГ БОШ ТАЯНЧИМИЗ

ФЕРМЕР – БИЗНИНГ БОШ ТАЯНЧИМИЗ

Туманимиздаги асосий ва етакчи тармоқ - пахтачилик ҳисобланади. Пахтачиликни ривожлантириш, уни саноат даражасига етказиш давлат аҳамиятига эга бўлган муҳим масала, долзарб вазифадир. Туманимизда бу борада кўламдор амалий ишлар қилинмоқда, соҳада давлат ислоҳотлари давом эттирилмоқда, фермер хўжаликларининг ташкилий жиҳатлари ва бошқариш механизми такомиллаштирилмоқда. Бу борадаги муҳтарам Президентимиз И.А.Каримовнинг Фармон ва Қарорлари изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Туманимизда фаолият кўрсатаётган пахтачиликка ихтисослашган 261 та фермер хўжаликларида жорий 2013 йилда жами 16050 гектар ерга пахта экилиб, вегитация даврида ғўзалар агротехника қоидаларига мувофиқ парвариш қилинди, ўз вақтида агротехник тадбирлар амалга оширилиб, меъёрида озиқлантирилди ва шарбат усулида суғорилди. Натижада кузга келиб пахтадан мўл ҳосил етиштирилди. Бу албатта фидойи пахтакор деҳқонларимиз ва механизаторларимизнинг пешона терлари, пахта майдонларида бутун ёз бўйи қизғин меҳнат қилганликлари туфайлидир.

Фақат бир-икки соҳа, яъни пахтачилик, ғаллачилик ва пиллачилик билангина шуғулланиб қолмасдан боғдорчилик, балиқчилик, чорвачилик, паррандачилик ва асаларичилик билан, шунингдек, маданий-маиший сервис хизмат турларини кўпайтириш, тадбиркор кишиларни қўллаб-қувватлаш фермерлар зиммасига юклатилган вазифалардир. Туманимизда кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантирилган фермер хўжаликлари 197 тани ташкил этади. Шиддат билан ривожланиш давом этаётган ҳозирги даврда фермер хўжаликларини кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш зарурати кучаймоқда. Шу боис фермер хўжаликларини ташкилий жиҳатдан такомиллаштириш, фаолият доирасини кенгайтириш кун тартибидаги кечиктириб бўлмайдиган муҳим ҳаётий масаладир. Ўз фаолиятларини яхши йўлга қўйган кўп тармоқли фермер хўжаликларидан "Амударё соҳили”, "Амирхон”, "Амударё-Панашам”, "Ҳайитбой Отахон”, "Юсуфхўжа”, "Полвонов Баҳром”, "Турсунбоева Умида”, "Жумабоев Жангабой”, "Нурулла Раҳимов”, "Ергулобод”, "Жумабоев Собир” ва "Уста Оллоёр” фермер хўжаликлари пахтачилик, ғаллачилик, пиллачилик, чорвачилик, паррандачилик, балиқчилик ва асаларичиликни ривожлантиришдан ташқари маданий-маиший ва техникавий сервис хизмат турларини ҳам йўлга қўймоқдалар. Бу билан қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг кўпайиши, хизмат турларининг ортиши ҳисобига аҳоли бандлиги муваффақиятли ҳал қилинмоқда. Келгусида ҳам фермер хўжаликларини талаб даражасидаги кўп тармоқли фермер хўжаликларига айлантириш, бу соҳани янада такомиллаштириш ишлари давом эттирилади.

Айни кунда туманимизда пахта йиғим-терими ишлари қизғин давом эттирилмоқда. Фермер хўжаликларининг ҳар бирида биттадан, жами 261 та йиғим-терим отрядлари бошлиқлари йиғим-терим ишларини уюшқоқлик билан ташкил этиб, терим суръатининг ошишини таъминламоқдалар. Шу билан бирга улар теримчиларнинг унумли меҳнат қилишлари учун дала бошида барча қулай шарт-шароитлар яратилишига масъулдирлар. Йиғим-терим даврида фермер хўжаликларининг тижорат банклари билан муносабатлари янада фаоллашиб, теримчиларнинг меҳнат ҳақларини ўз вақтида дала бошига етказиб бериш мунтазам равишда ташкил этилмоқда. Масалан, туманимиздаги энг етакчи тижорат банки ҳисобланган "Агробанк”нинг туман бўлими ходимлари айни кунда фаол ишлаб, 95 та фермер хўжаликларига ва Амударё мелиорация ва сув хўжалиги касб-ҳунар коллежига намунали молиявий хизмат кўрсатмоқда. Бу банк ходимлари мазкур 95 та фермер хўжаликларидаги теримчиларнинг меҳнат ҳақлари учун шу кунгача 2 миллиард сўмга яқин пул маблағларини дала бошига етказиб теримчиларга тарқатиб берди. "Микрокредитбанк” "Халқ банки” ва "Миллий банк” туман бўлимлари ходимлари ҳам теримчиларнинг меҳнат ҳақларини ўз вақтида етказиб беришнинг уддасидан чиқмоқдалар. Теримчилар меҳнатини муносиб баҳолаш эса улар кучига куч, ғайратига ғайрат қўшиб, терим суръатининг ошишини таъминламоқда.

Пахтазорларимизда ҳосил ҳали кўп. Теримчилар йиғим-теримда фаол қатнашиб, навбатдаги юксак марра-43 минг тонналик "оқ олтин” хирмонини бунёд этиш учун ўзларининг бутун куч-ғайратларини сарфламоқдалар. Пахта йиғим-терими қизғин давом этмоқда.

Отахон ҚУРБОНИЁЗОВ,

туман фермерлар Кенгаши раиси.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026