Спорт
👁 857
Ёш спортчи Кумушой кучли учталикдан жой олди
Моҳир спортчилардан бирига айланган 19-сонли мактаб ўқувчиси Кумушой Норимбетова таэквондо WTF спорт турини мураббий Ойбек Абдуллаевдан пухта ўрганган эди. Мазкур спорт тури бўйича ўтказилиб келинаётган нуфузли мусобақаларда Кумушой фахрли ўринларни қўлга киритиб келмоқда. Шу йил Қорақалпоғистон Республикаси кубоги учун ўтказилган мусобақада ҳам иштирок этиб, Қорақалпоғистон чемпиони бўлди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси миқёсида Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтган мусобақа натижаларига кўра, Кумушой кучли учталикдан жой олди.
У айни кунларда мураббийси Ойбек Абдуллаев билан навбатдаги мусобақага тайёргарлик кўрмоқда.
О. Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶