16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 12:45
Жамият 👁 732

ЖИНОЯТЧИ МАҲАЛЛА КАФИЛЛИГИ БИЛАН ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

ЖИНОЯТЧИ МАҲАЛЛА КАФИЛЛИГИ БИЛАН ЖАЗОДАН ОЗОД ЭТИЛДИ

Онанг – маҳалла, отанг – маҳалла! Шу иборани ҳаётда кўп учратсак ҳам унинг мазмун-моҳиятини кўпам ўйлаб ўтирмаймиз. Аслида ҳар биримизнинг ҳаётда ўз ўрнимизни топишимизда ўзимиз яшайдиган маҳалламизнинг, маҳалладошларимизнинг ўрни беқиёс. Маҳалла тарбиячи, зарур ҳолларда моддий-маънавий қўллаб-қувватловчи.

Бугун Манғит шаҳрининг Беруний маҳалласи Ҳунармандлар кўчасида истиқомат қилувчи Б.К. ўз ҳаётида яққол ҳис қилди.

Унинг маҳалласида обрў-эътибори жойида эди, тўй-маракаларда биринчилардан бўлиб хизматга чиқар, умумий ишлардан бўйин товламас, қўни-қўшнилари билан аҳил эди. Катталарга ўғил, кичикларга оға эди.

Баъзан ўйламай босилган биргина қадам одамни боши берк кўчага олиб кириб қўяди. Б.Кни ҳам бир қалтис қадами Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят Кодексининг 168 моддаси 3 қисми Б бандида кўрсатилган жиноятни содир этишига сабабчи бўлди.

Ўз қилмиши оқибатини эса ўзига қарши жиноят иши очилиб, тергов-суриштирув ишлари бошланганида англади, қонун устувор мамлакатимизда ҳеч бир жиноят жазосиз қолмаслигини тушунди.

Аммо энди ... кеч эди дейишга шошилмаймиз. Чунки шу йилнинг 21 июлида Беруний номли маҳалла фуқаролар йиғини биносида бўлиб ўтган маҳалла фаоллари йиғилишида Б.Кга оид жиноят иши бўйича мазкур фуқаролар йиғинидан Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгашига Б.Кни ўз кафиллигига олиш юзасидан киритган таклифи муҳокама қилинди.

Йиғилишда маҳалладошлар Б.К. ва унинг оиласи ҳақида ижобий фикрлар билдириб, маҳалла уни кафилликка олиб, қайта тарбиялашга шай эканлигини билдириб, жиноий жазодан озод қилинишини сўрадилар.

Унинг қилмишидан чин кўнгилдан пушаймонлигини, етказилган зарарни тўлиқ қоплаганлигини, оиласида қарамоғида вояга етмаган фарзандлари, кекса онаси борлигини, муқаддам судланмаганлигини инобатга олишни сўрадилар.

Йиғилиш қароридаги бу фикр-мулоҳазалар инобатга олиниб, Ўзбекистон Pеспубликаси Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3 қисми б бандида кўрсатилган жиноятни содир этган Б.Кни маҳалла кафилликка олиб, жиноий жазодан озод қилиши сўралган Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгашига киритилган таклифи маъқулланди ва унга белгиланган жазодан озод қилиниши кўрсатилган кафолат хати берилди.

Бу маҳалланинг ота-она каби кечиримли, бағрикенглиги эмасми? Фарзандининг келажаги ҳақида қайғуриб, тўғри йўлга бошлаши эмасми?

Ойгул PАЖАБОВА.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019