Коррупцияга қарши курашиш ҳар биримизнинг вазифамиз!!!
Ҳозирги даврда коррупция кўпгина давлатларда кенг ёйилган бўлиб, унга қарши курашиш иқтисодий-сиёсий, суд-ҳуқуқ ислоҳотларини амалга ошириш даврида долзарб аҳамият касб этади.
Мамлакатимизда олиб борилаётган туб ислоҳотлар шароитида давлат қурилиши ва ҳуқуқий сиёсатнин гмазмун ва моҳиятини аниқлаштириш, унинг мақсад ва вазифаларини ислоҳотларнинг бугунги тараққиёти асосида шакллантириб бориш, инсон манфаатларини таъминлашнинг стратегик жиҳатдан янги воситалар билан бир қаторда, ҳам тактик хусусиятга эга бўлган янги усулларни қўллаш, шахс ҳамда жамият манфаатларини янада самаралироқ ҳимоя қилиш, коррупциянинг олдини олишнинг ҳуқуқий механизмларини такомиллаштириш эҳтиёжи вужудга келиши билан белгиланади.
Дарҳақиқат, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси томонидан коррупцияга қарши курашишда аҳолининг ҳуқуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантириш, давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш, коррупцияга қарши курашиш соҳасида 100 дан ортиқ тарғибот тадбирлари амалга оширилди.
Чунки ҳуқуқий онг ва ҳуқуқий маданияти юксак бўлган ва ҳуқуқий таълим ва тарбия жиҳатдан етук бўлган инсонлар салбий иллат бўлмиш коррупцияга йўл қўймайдилар.
Шунингдек, бошқарма томонидан ушбу йўналишда давлат хизматлари марказлари фаолиятларида коррупция, сансоларлик, бюрократизм, таниш билишчилик, марказ раҳбарлари томонидан ўз ҳуқуқларини бошқа шахсларга назоратсиз бериб қўйиш каби салбий ҳолатларининг олдин олиш мақсадида “Сирли мижоз” ва “Рейд” тадбирлари ташкил этилиб, бир қанча ишлар амалга оширилиб келинмоқда.
Ўйлаймизки, “Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида”ги Қонуннинг мақсади давлат ва жамият тараққиётига салбий таъсир этувчи мазкур иллатга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизми сифатида хизмат қилади.
Элмурад ТУРСУНОВ,
Давлат хизматлари агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси
Давлат хизматлари марказлари фаолияти устидан
назорат қилиш бўлим бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶