16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 15:15
Жамият 👁 1,151

ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

ДАВЛАТ ПЕНСИЯЛАРИ ҲАҚИДА НИМАЛАРНИ БИЛАМИЗ?

Мамлакатимизда қайси бир соҳада бўлмасин, меҳнат қилиб, даромад топган ҳар бир инсон, албатта, қариётган чоғида пенсияга чиқиш даврини кўз олдига келтиради. Ўз ишида кўп йиллар давомида узлуксиз, самарали фаолият кўрсатган, меҳнати учун ҳамиша яхши даромад олиб келган киши эртага пенсиясининг яхши бўлишидан хотиржам бўлади. Аммо узуқ-юлуқ меҳнат стажларига эга бўлган айрим кишилар пенсия ёшига яқинлашган сайин турли хаёлларга бориб, кам пенсия олишидан хавотирга туша бошлашади.

Булар ёшга доир пенсиялар ҳақидаги тасаввурлар, холос. Шу билан биргаликда мамлакатимизда фуқароларимизга меҳнат қобилиятини тўлиқ ва қисман йўқотганда, боқувчисиз қолганда, ижтимоий таъминланишдан иборат конституциявий ҳуқуқларини рўёбга чиқариш мақсадида бериладиган ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари ҳам мавжуд.

Келинг, энди мамлакатимизда амал қилаётган “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги қонунга асосан фуқароларимизга берилаётган ёшга доир, ногиронлик ва боқувчисини йўқотганлик пенсиялари ҳақида сўз юритамиз.

Ёшга доир пенсиялар

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунда назарда тутилган тартибда давлат томонидан пенсия билан таъминланиш ҳуқуқига эгадирлар. Ушбу Қонуннинг 7-моддасига кўра, эркаклар 60 ёшга тўлганида ва иш стажи камида 25 йил бўлган тақдирда, аёллар 55 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлган тақдирда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқаришда иш стажининг охирги 10 йили асос қилиб олинади. Талаб қилинадиган иш стажидан ҳар бир ортиқча ва тўлиқ йил учун пенсиянинг таянч миқдори пенсия ҳисоблаб чиқариш учун олинадиган ўртача ойлик иш ҳақининг 1 фоизи миқдорида оширилади.

Иш стажи етарли бўлмаган фуқароларга тўлиқсиз пенсия тайинланади. Бунинг учун иш стажи камида 7 йил бўлиши талаб қилинади. Иш стажига эга бўлмаган фуқаролар давлат пенсияларини олиш ҳуқуқига эга эмас. Бу тоифадаги фуқароларга Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 7 апрелдаги 107-сонли қарорига асосан белгиланган миқдордаги нафақалар берилади.

Ҳозирги кунда якка тартибдаги тадбиркорлар, чет элларда ёлланган ҳолда ишловчи шахслар ва деҳқон хўжалиги аъзоларининг давлат пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлишлари учун иш стажларини расмийлаштириш бўйича қатор имкониятлар яратилмоқда.

Жумладан, якка тадбиркорларга 3 нафар кишини ёллаб ишлатиш ҳуқуқи берилган. Шундай экан, у ҳар бир ёлланган ходим учун энг кам иш ҳақининг 0,5 баробари миқдорида суғурта бадали тўлаб боради. Давлат солиқ идораси суғурта бадаллар тўлангани ҳақида бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига рўйхат тақдим этади ва унга асосан жамғармада якка тартибдаги тадбиркорга ва унинг ёлланган ходимига меҳнат дафтарчаси очилади. Уларга шу вақтдан бошлаб иш стажи ҳисобланади.

Қонуний равишда чет элда ёлланган ҳолда ишловчи шахс бу ҳақда ваколатли орган томонидан берилган маълумотномани доимий яшаш жойидаги пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этса ва солиқ идорасига энг кам иш ҳақининг камида бир баробари миқдорида суғурта бадали тўлаган бўлса, пенсия тайинлашда иш стажига қўшиб ҳисобланади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарорининг 14-бандида “2018 йил 1 июлдан деҳқон хўжалиги ва 4 сотихдан кам бўлмаган томорқа ерида банд бўлган ёки ушбу участкада қорамол ёхуд 50 бошдан кам бўлмаган парранда парваришлаётган жисмоний шахслар томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари пенсия жамғармасига йилига энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробари миқдорида суғурта бадали тўланган тақдирда, суғурта бадали тўланган йил меҳнат стажига киритилади”, деб кўрсатилган. Бу томорқа ерида ёки деҳқон хўжалигида банд бўлган фуқароларнинг иш стажига эга бўлишлари учун яратилган яна бир имкониятдир.

Ногиронлик пенсияси

Ногиронлик пенсиялари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда I ва II гуруҳ ногиронлари деб топилган шахсларга тайинланади.

Ногиронлик сабаблари ва гуруҳлари, шунингдек, ногиронлик бошланган вақт ва ногиронликнинг қанча муддатга белгиланиши тиббий меҳнат эксперт комиссиялари томонидан аниқланади.

Кўрикдан ўтказиш ва касбий меҳнат лаёқатини йўқотиш даражасини аниқлаш тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 июлдаги “Тиббий меҳнат эксперт комиссиялари томонидан фуқароларни тиббий кўрикдан ўтказиш тартибини янада такомиллаштиришга, ногиронликни ва касбий меҳнатга лаёқат йўқотилиши даражасини аниқлашга йўналтирилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида”ги 195-сонли қарори билан тасдиқланган Низомлар асосида амалга оширилади. Меҳнат қилиш жараёнида майибланганда ёки касб касаллигига учраганда бериладиган ногиронлик пенсиялари иш стажидан қатъий назар тайинланади.

Умумий касаллик туфайли бериладиган ногиронлик пенсиялари ногиронлик бошланган пайтга қадар Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунининг 17-моддаси 2-қисмида белгиланган иш стажига эга бўлган тақдирда тайинланади.

Боқувчисини йўқотганлик пенсияси

Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонуни 19-моддасига мувофиқ, вафот этган боқувчининг қарамоғида бўлган меҳнатга қобилиятсиз оила аъзолари боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлади.

Марҳумнинг қарамоғида турмаган ота-онаси ва эри (хотини) ҳам, кейинчалик кун кечириш учун зарур маблағ манбаидан маҳрум бўлиб қолсалар, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Ўқувчилар 18 ёшга тўлгунга қадар боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эгадирлар.

Боқувчисини йўқотганлик пенсиясини олиш ҳуқуқига эга бўлган вояга етмаган фарзандлар, улар фарзандликка олинганларида ҳам бу ҳуқуқни сақлаб қоладилар.

Биз мамлакатимизда пенсия таъминоти борасида олиб борилаётган ишларга янада чуқурроқ назар ташлайдиган бўлсак, кекса ёшдаги кишиларга, ногиронларга, етим-есир норасидаларга, боқувчисини йўқотган инсонларга чексиз мурувватлар кўрсатилаётганининг гувоҳи бўламиз.

Булар – мамлакатимизда инсон қадр-қиммати, унинг манфаатларига эътибор тобора ошиб бораётганлигини исботловчи далиллардир.

Акром АҲМЕДОВ,

ташқари пенсия жамғармаси туман бўлимининг

пенсия ва нафақаларни тайинлаш гуруҳи раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019