НИКОҲ – ОИЛА УСТУНИ
Туман ФҲДЁ бўлими ходимлари ва мутахассислари Конституциямизга, “Оила кодекси” тамойиллари ҳамда қоидаларига, муҳтарам Президентимизнинг бу борадаги қатор Фармон ва қарорларига, соҳага тегишли бўлган бошқада ҳуқуқий- норматив ҳужжатларга амал қилган ҳолда оила манфаатларини, шунингдек, янги оила қурувчи ёш йигит-қизларнинг бахту саодатларини кўзлаб, уларнинг орзу истакларини, эзгу ниятларини инобатга олган ҳолда иш юритмоқдалар.
ФҲДЁ бўлимимизда никоҳни қайд этиш бўйича кўрсаткичлар олдинги йиллардагига солиштириб кўрилганда никоҳланувчилар сафи йил сайин кенгайиб бораётганлигига гувоҳ бўламиз. Масалан, 2017 йилнинг 6 ойи давомида бўлимимизда 682 та никоҳ қайд этилган бўлса, 2018 йилнинг шу даврида бу кўрсаткич 884 тани ташкил этган.
Бўлимимизда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 25 августдаги 365-сонли Қарорига асосан никоҳланувчи ёшларни тиббий кўрикдан ўтказишга алоҳида эътибор берилади. Шу боисдан ҳам тиббий кўрикдан ўтадиган ҳар бир фуқарога йўлланмалар берилаяпти.
Бизнинг ФҲДЁ бўлимимизда эрта ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг олдини олиш юзасидан ҳам бир қанча ишлар амалга оширилаяпти. Шу мақсадда тумандаги таълим муассасаларида ўтказилган 28 та тадбирда 1300 нафарга яқин ёшлар иштирок этдилар. Ушбу тадбирларда мутахассислар томонидан ўқилган маърузалар тингловчи ёшларда катта қизиқиш уйғотди.
Биз эрта турмуш қуриш ва қариндошлар ўртасидаги никоҳларнинг салбий оқибатлари ҳақида ёшларга кенгроқ тушунтиришга ҳаракат қилаяпмиз. Никоҳ – бу оила устуни. Шу боисдан ҳам оила қуришга шошма-шошарлик ва эътиборсизлик билан қараш мумкин эмас.
Ёшларни оила қуришга тайёрлаш – муҳим масала. Шу сабабли барча имкониятларимизни ишга солиб, ушбу масалага эътиборимизни янада кучайтираяпмиз.
Шу ўринда ёшларни оила қуришга тайёрлашда маҳаллалар фаоллари, нуроний отахону онахонларни ҳам янада фаол бўлишга чақирамиз.
Санобар ХОЛБОЕВА,
туман ФҲДЁ бўлими мудираси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶