ОЙБЕК МАҲАЛЛАСИДА ХУСУСИЙ БОҒЧА ҚУРИЛИШИ БОШЛАНДИ
Мамлакатимизда ёш авлод тарбиясида муҳим ўрин тутадиган мактабгача таълим тизимини ривожлантиришига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Ҳудудларда эҳтиёжга қараб мактабгача таълим муассасаларини кўпайтириш учун давлат-хусусий шериклик асосидаги хусусий боғчалар ҳам ташкил этилиб, аҳолига қулайлик яратилмоқда.
Туманимиздаги ташкилотчи ва ташаббускор тадбиркор Ойбек Эшимбетов Ойбек номли маҳаллада мактабгача таълим муассасасига эҳтиёж сезилаётганлиги сабабли бўш турган ер майдонида хусусий боғча ташкил этишни мақсад қилди. Тижорат банкидан кредит олишга эришган тадбиркор яқинда маҳалладаги “Бунёдкор” кўчасида “Хусния” номли хусусий боғчанинг қурилиш ишларини бошлаб юборади. Қурилишнинг бошланишида туманимиздаги “Юсуф эшон бобо” жомъе масжиди имоми Абдураҳмон Матсафоев муваффақият тилаб дуо қилди.
Айни пайтда жадал олиб борилаётган қурилиш ишлари йил охирида тугатилиши мўлжалланиб, “Ҳусния” хусусий болалар боғчаси йил охирида ишга туширилиши режалаштирилмоқда.
О.ХУДОЙБЕРГАНОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶