«ТАМАРА - ТEXTIL» МЧЖ ТОМОНИДАН 366 МЛН. СЎМЛИК ЛОЙИҲА АМАЛГА ОШИРИЛАДИ
Амударёлик Тамара Юсупова 2009 йилда тикувчилик бўйича тадбиркорлик фаолиятини бошлаган эди.
Ўз ишини дастлаб 3 млн. сўм, кейинчалик 40 млн. сўм кредит олиб кенгайтиришга эришган қиз “Тамара - Тextil” масъулияти чекланган жамиятини тузди ва жорий йилда туманда ташкил қилинаётган кичик саноат зонаси учун бино ва иншоотлар ажратиш бўйича тендер савдосида ҳам ўз лойиҳаси билан иштирок этиб, ғолиб бўлди.
Айни пайтда кичик саноат зонасидан корхона учун ажратилган бинода таъмирлаш ва жиҳозлаш ишлари олиб борилмоқда. Кейинги йилда ишга туширилиши мўлжалланаётган лойиҳа қиймати 366 млн. сўмни ташкил этиб, унинг 230 млн. сўми тадбиркорнинг ўз маблағи, қолган 136 млн. сўми эса “Миллий банк” томонидан ажратиладиган кредит маблағи ҳисобидан амалга оширилиши назарда тутилган.
Корхонада 15 та иш ўрни янгидан ташкил этилиб, аёллар, эркаклар ва болалар кийимлари, тўқувчилик маҳсулотлари тайёрлашни янада кўпайтириш мўлжалланмоқда. Ундан ташқари, экспортни йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Корхонада ЎзЛиДеП туман Кенгашининг бошланғич партия ташкилоти тузилди ва янгидан 5 нафар қиз ишга жойлаштирилиб, улар партия аъзолигига қабул қилинди.
Қозоғистонда бўлиб ўтган бизнес-форумда иштирок этиб, ундан руҳланган корхона раҳбари Тамара Юсупова тадбиркорлик фаолиятини кенгайтириш орқали ҳам оиласига даромад келтириб, ҳам туман иқтисоди юксалишига ҳисса қўшган фаол тадбиркор аёлларимиздан биридир. Биз унинг келгусидаги ишларига омадлар тилаймиз!
Муқаддас БЕКНАЗАРОВА, ЎзЛиДеП туман Кенгаши аппарат раҳбари.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶