БАЙРАМ ШУКУҲИНИ ҚАЛБАН ҲИС ЭТДИЛАР
Мустақиллик байрами арафасида ўзаро меҳр-оқибат ва мурувват туйғулари халқимизни бир-бирига янада яқинлаштирди. Айниқса, ўзгалар эътиборига, меҳрига муҳтож инсонлар ҳолидан хабар олиш, уларга хуш кайфият бағишлаш, қалбларда байрамона руҳ уйғотиш мақсадида бир қатор ҳомий ташкилотлар томонидан хайр-эҳсон тадбирлари ҳам ташкил этилмоқда.
Ана шундай тадбирлардан бири 28 август куни Манғит шаҳридаги “Осиё” тўйхонасида ҳам бўлиб ўтди. Бу ерда Кўзи ожизлар жамияти туман бўлимининг бир гуруҳ аъзолар мустақиллик байрами шодиёналарида қатнашдилар. Файзли дастурхон атрофига жам бўлган мазкур жамият аъзолари мамлакатимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталик, миллатлараро тотувлик туйғулари ила йўғрилган тантаналар шукуҳини қалб кўзлари ила ҳис этдилар ва бир-бирларини, шу баробарида туманимиз аҳлини Истиқлолимизнинг 27 йиллиги билан самимий муборакбод қилдилар.
“Микрокредитбанк”нинг туман филиали ҳомийлик қилган ушбу байрам тадбири Кўзи ожизлар жамияти туман бўлими аъзолари қалбларига хушнудлик бағишлади.
Р.ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶