ИБРАТЛИ ҚАЙНОНАЛАР АНИҚЛАНДИ
Яқинда бизнинг “Арна бўйи” маҳалламизда “Ибратли қайнона” кўрик-танлови ўтказилди. “Биз оилавий ажримларга қаршимиз!” шиори остида ташкил қилинган танловда иштирокчилар бешта шарт бўйича ўзаро беллашдилар.
Ҳакамлар ҳайъатининг хулосаларига кўра, Людмила опа Жуманова кўрик-танловнинг “Энг зукко қайнона” номинацияси бўйича, Бибихатича опа Ёқубова “Энг фидойи қайнона” номинацияси бўйича ғолиб деб топилди.
Маҳалламиз фуқаролар йиғинининг хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-аҳлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассиси Гулпошша Хидирбоева ташаббуси билан ўтказилган ушбу кўрик-танлов ўзбек халқига хос бўлган миллий урф-одат ва анъаналарни тарғиб этишга қаратилган ўзига хос тадбир бўлди, десак асло янглишмаймиз.
Биз нотинч, доимо уруш-жанжал, ўзаро келишмовчиликлар юзага келаётган оилаларнинг мана шундай тадбирлардан тўғри хулосалар чиқариб олишларига умид қиламиз.
Муяссар БОБОЖОНОВА, “Арна бўйи” маҳалласи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶