ҚИЛИЧБОЙ ОВУЛИДА БАЙРАМ ТАДБИРИ ЎТКАЗИЛДИ
24 август куни Амударё туманидаги Қиличбой овули марказида жойлашган “Сирожбек” тўйхонасида Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 27 йиллигига бағишланган байрам тадбири ўтказилди.
Қиличбой овул фуқаролар йиғини томонидан ташкил этилган ушбу байрам тадбирида кўплаб овул фаоллари, нуроний отахонлару онахонлар, зиёлилар ва мактаб ҳамда коллеж ўқувчилари иштирок қилдилар.
Байрам тадбирида сўзга чиққан кишилар жаннатмакон Ўзбекистон диёрида яшаётганликларидан чексиз бахтиёр эканликларини, халқ учун меҳрибон юртбошимизнинг ғамхўрликларидан, тинчликпарвар сиёсатларидан нақадар миннатдор эканликларини изҳор этдилар.
Шундан кейин овул маданият уйи санъаткорлари, 15-сонли мактаб ва Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежи бадиий ҳаваскорлари ҳамда 22- ва 27-сонли болалар боғчалари тарбияланувчилари ўзларининг куй ва қўшиқлари ҳамда рақслари билан байрам тадбирига файз киритдилар.
Қиличбой овулида ўтказилган байрам тадбири унда иштирок этган кишилар қалбларига хуш кайфият бағишлади.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶