ПPЕЗИДЕНТНИНГ АМУДАPЁ ТУМАНИДАГИ ХАЛҚ ҚАБУЛХОНАСИ: 8 ойда 232 та мурожаат қаноатлантирилди
Халқ қабулхоналари. Бу тузилма ташкил қилинганига ҳали кўп вақт бўлмаса-да, том маънода халқимизнинг ишончли ҳамкорига, суянчига айланиб улгурди. Илгари бирор давлат органига ийманиб, минг бир истиҳола билан борадиган халқ ўз дард-у ташвишлари ҳақида сўз очмасдан ё рад жавобини олар, ёки ариза ва шикоятларини ҳал этиш ойлаб пайсалга солинарди. Давлат идоралари билан халқ ўртасида ўтиб бўлмас тўсиқ, бюрократик сансалорлик мавжуд эди. Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев бу тўсиқларга барҳам берди, шахсан ўзлари катта жасорат ила халқ билан мулоқотга чиқдилар.
Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг туманимиздаги Халқ қабулхонасида жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқишда шаффофликни таъминлашга алоҳида эътибор қаратилади. Биронта шикоят ёки ариза назоратсиз қолдирилмайди. Яъни, ҳар бир мурожаат мазмун-моҳиятига кўра назоратга олинади. Хусусан, туман Халқ қабулхонасига 2018 йилнинг 24 август санасига қадар 285 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 164 таси ҳудуддаги идора ва ташкилотларга, 17 таси юқори ташкилотларга кўриб чиқиш ва ҳал этиш учун юборилди. 104 та мурожаат эса Халқ қабулхонаси томонидан синчиклаб ўрганиш мақсадида қолдирилди. Бу мурожаатларнинг 232 таси, яъни 81 фоизи қаноатлантирилди. Шундан 94 таси ижобий ҳал қилинган, 100 та мурожаат эгаларига ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб, уларнинг ташвиш ва муаммоларини ҳал этишга ёрдам кўрсатилди. Ҳал этилиши учун маълум муддат, зарур ҳужжатлар ва ўрганиш талаб этиладиган 38 та мурожаат қатъий назоратга олинди.
Халқнинг дарду ташвишларини тинглаб, муаммоларини ҳал қилишда секторлар фаолияти ҳам муҳим аҳамият касб этмоқда.
Туман ҳокими, туман прокурори, ИИБ бошлиғи ва ДСИ бошлиғи раҳбарлик қилаётган тўртта сектор ҳудудида ўтказилаётган сайёр қабуллар, халқ билан ошкора мулоқот, тарғибот тадбирларида халқимиз нафақат шахсий, балки умумманфаати учун дахлдор бўлган муаммоларни кўтариб чиқаётгани, қимматли таклифлар билдираётгани қувонарли.
Хусусан, 2018 йилнинг 24 август санасигача ҳудудлар бўйича секторлар раҳбарлари ва бошқа идора-ташкилотлар раҳбарлари иштирокида 69 та тарғибот тадбирлари ўтказилиб, 47 та сайёр қабуллар ташкил этилди. Ўтказилган ушбу тадбирларда 2000 нафарга яқин аҳоли иштирок этди.
Сайёр қабуллар жараёнида мен доим бир ҳолатни қувониб кузатаман: халқимизнинг ҳуқуқий маданияти юксалиб, эртанги кунига ишончи ва интилиши ошиб бормоқда. Халқ эртанги кунига ишонаяптими, демак, келажак истиқболлари учун дахлдорлигини ҳис этаётир. Демак, халқнинг ўзи мамлакатнинг порлоқ келажагини яратувчи куч, мамлакат халқ билан қудратли эканлигидан манфаатдор. Президентимиз айтмоқчи: “давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” деган тамойил бугун чин маънода халқ ҳаётида акс этаётир.
Эркин Pажабов, Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг
Амударё туманидаги Халқ қабулхонаси мудири.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶