Болажонларнинг севимли маскани


Мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчилар учун етарли шароитлар яратилмоқда. Муассасалар замонавий услубда қайта таъмирланиб, янгидан жиҳозланмоқда.
Туманимизда ҳам 49 та мактабгача таълим муассасаси мавжуд. Муассасаларда 15476 нафар кичкинтойлар тарбияланмоқда. Тарбияланувчилар учун янада яхши шарт-шаротлар яратиш ва муассасаларнинг моддий-техник базасини яхшилаш мақсадида туманда йил давомида Инвестиция дастурига мувофиқ 4 та мактабгача таълим муассасасида реконструкция ва қайта таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Тумандаги 40-сон мактабгача таълим муассасасида ҳам таъмирлаш ишлари олиб борилиб, замонавий қиёфага келтирилди. Муассаса ҳовлиси ва атрофи ҳам кўкаламзорлаштирилиб, ободонлаштирилди. Барча гуруҳлар учун ажратилган хоналар янги жиҳозлар, ҳар хил ўйинчоқлар ва ўқув қуроллари билан таъмирланиб болажонлар учун қулай ҳолатга келтирилди.
Бу ерда яратилган қулайликлар ота-оналарга ҳам жуда манзур бўлди - , дейди муассаса мудираси Шарифа Сейитова. – Биз болажонларга янги педагогик технологиялар асосида машғулотлар ўтказишни ҳам йўлга қўймоқдамиз.
40-сон мактабгача таълим муассасасида 7 та гуруҳда 180 нафар болажонлар тарбияланмоқда. Кичкинтойлар тарбияси билан 12 нафар малакали тарбиячилар шуғулланишади. Муассасада тасвирий санъат, инглиз тили, шахмат-шашка, бадиий гимнастика ва рақс каби тўгараклар ташкил этилган. Машғулотларда шуғулланаётган кичкинтойлар ўз маҳоратларини турли тадбирлар ва туман миқёсида ўтказилаётган байрам томошаларида намойиш этиб олқишларига сазовор бўлишмоқда.
тарбияланаётган болажонлар вақтларини қизиқарли ва мазмунли ўтказишмоқда.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶