12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 23:24
Сиёсат 👁 2,835

Аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда

Аҳоли билан учрашувлар ўтказилмоқда
 Туман Марказий маданият уйида 2013 йил 12 ноябрь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Хамраев раҳбарлигида аҳоли билан учрашув ўтказилди.

Туманда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний экстремизм ва унинг зарарли оқибатларини олдини олиш, огоҳликни ошириш, тинчлик неъматининг қадр-қимматини тарғиб этиш, фуқароларнинг турмушидаги муаммоларни муҳокама этиш ва учраётган муаммо ва камчиликларни бартараф этиш бўйича чора-тадбирларни белгилаш мақсадида ўтказилган мазкур учрашувга "Бойовул”, "Дурунки”, "Чордара” ва А.Навоий номли маҳаллаларда истиқомат қилаётган аҳоли вакиллари қатнашдилар.

Йиғилишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалор бўйича ўринбосари М.Алеуов, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг ўринбосари, Республика хотин-қизлар қўмитаси раиси З.Ибрагимова, Амударё тумани ҳокими Р.Йўлдашев, Қорақалпоғистон Республикаси вазирликлари, идоралар, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, корхоналар, ташкилотлар ва тижорат банклари  раҳбарлари иштирок этдилар.

 Кун тартибидаги масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг ўринбосари А.Хамраев сўзга чиқиб, Қорақалпоғистон Республикасида ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар, қиш мавсумига тайёргарлик ишлари, жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний экстремизм ва унинг зарарли оқибатларини олдини олиш, огоҳликни ошириш, тинчлик неъматининг қадр-қимматини тарғиб этиш, яъни осайишта ва тинчликка ўз-ўзидан эришилмаётганлиги, бунга нафақат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари, балки барчамиз ҳам бу масалага эътиборли бўлишимиз кераклиги, бунда давлат ҳокимиятининг шаффофлиги принципларига амал қилиш лозимлиги, фуқароларнинг турмушидаги учраётган муаммоларни бартараф этиш чораларини кўриш бўйича вазифаларга кенг тўхталди.

 Туман ҳокими Р.Йўлдашев сўзга чиқиб, туманда ижтимоий-иқтисодий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар тўғрисида тўхталиб ўтди. Мустақилликнинг илк йиллари билан бугунги кунларимизни солиштирар эканмиз, юртимиз, шаҳар ва қишлоқларимиз қиёфаси йилдан-йилга очилиб, тобора обод ва гўзал бўлиб бораётганига, барча ютуқларимизнинг ижодкори ва бунёдкори бўлган халқимизнинг онгу тафаккури, дунёқараши, ишга, ҳаётга муносабати бутунлай ўзгариб, ўз юрти тақдирига дахлдорлик туйғуси, ўз куч ва имкониятларига ишончи мустаҳкамланиб бораётганига гувоҳ бўламиз. "Обод турмуш йили” дея номланган жорий йилда туманимизда ҳам қатор ижобий натижаларга эришилди. Жумладан, жорий йилда туманимиз бўйича турли манбалар ҳисобидан 130-140 млрд. сўм миқдорида маблағлар ишлатилиб кенг кўламли қурилиш ва бунёдкорлик ишлари амалга оширилди. Ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш мақсадида жами узунлиги 3,5 км бўлган давлат аҳамиятидаги ва ички хўжалик йўлларида 4,7 км капитал таъмирлаш ва янги қурилиш ишлари амалга оширилди, 70 та намунавий лойиҳалар асосидаги уй-жойлар, 1 та касб-ҳунар коллежи, 2 та қишлоқ врачлик пункти, 1 та мусиқа мактаби янгидан қурилди. Кўплаб таълим ва тиббиёт муассасаларида реконструкция ва капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.

 Иқтисодиётнинг барқарор ўсиш суръатлари таъминланмоқда. Йил давомида 20 дан ортиқ лойиҳалар амалга оширилиб, 4500 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилди.

 Амалга оширилган ижобий ишлар билан бир қаторда олдимизда турган ечимини кутаётган масалалар ҳам кўп. Жумладан, қиш мавсумига тайёргарлик борасида ҳали амалга ошириладиган ишлар талайгина. Бу борада коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари олдида қатор вазифалар турибди.

 Шу билан бирга, жамиятдаги ижтимоий-маънавий муҳитни соғломлаштириш, диний экстремизм ва унинг зарарли оқибатларини олдини олиш, огоҳликни ошириш борасида ҳам зиммамизда катта масъулиятлар бор.

 Шу ва бошқа масалаларни тизимли равишда ҳал қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг топшириғига асосан Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси ва Вазирлар Кенгаши томонидан жойларда давлат органлари мансабдор шахсларнинг аҳоли билан учрашувлари ташкил қилинмоқда. Ўйлайманки бугунги учрашувда билдириладиган таклиф, фикр ва мулоҳазалар, муаммо ва камчиликлар келгусида ўзининг ижобий ечимини топиб халқимиз турмуш тарзининг янада яхшиланишига хизмат қилади, деди туманимиз ҳокими ўз сўзида.

 Сўзга туман халқ таълими муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудирининг биринчи ўринбосари А.Қўшаев, халқ депутатлари туман Кенгаши депутати Х.Аллакова ва бошқалар чиқиб, кун тартибидаги масалалар бўйича таклиф, фикр ва мулоҳазалар билдирдилар.

 Йиғилиш иштирокчилари кўтарилган масалалар бўйича билдирилган таклифларни қўллаб-қувватладилар. Кун тартибидаги масалалар юзасидан билдирилган фикр ва таклифларни ҳисобга олиган ҳолда тегишли қарор қабул қилинди.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026