Адабиёт
👁 3,726
УСТОЗЛАРГА
Бу кун дилда ажиб ҳаяжон,
Бу кун кўнгил сиз томон шошар.
Жами тилакларим гулдаста бўлиб,
Йўллар ҳам Сиз томон элтар, устозлар.
Устоз, дилингизда илм порлайди,
У мисли зиёдек бизни чорлайди.
Ҳам ҳаёт, дунёвий сабоқлар бериб,
Ҳар битта сўзингиз дилни чархлайди.
Номингиз ҳар дилда достондир доим,
Сўз-суҳбат бобида Сиздир мулойим.
Меҳр-у муҳаббатим сизгадир, устоз,
Умр йўлларимда ҳам Қуёш, Ойим!
Қувончбек ТОЖИБОЕВ.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶