ЎҚИТУВЧИ ВА МУРАББИЙЛАР КУНИГА БАҒИШЛАНГАН ТАДБИР
29 сентябрь куни 20-сонли умумтаълим мактабида “1 октябрь – Ўқитувчилар ва мураббийлар куни” муносабати билан катта тадбир ўтказилиб, унда мактабнинг барча ўқитувчилари ва ўқувчилари билан биргаликда кўплаб фахрий устозлар ва ота-оналар ҳам иштирок этишди.
Ўқитувчилар ва мурабийлар байрамига бағишланган ушбу тадбирда мактаб директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Фарҳод Ўрозбоев сўзга чиқиб, келажагимиз эгалари бўлган ёшларга таълим-тарбия бериб, уларнинг баркамол инсон бўлиб вояга етишларига муносиб ҳисса қўшаётган ўқитувчилар ва мураббийларни байрамлари билан табриклаб, уларнинг келгуси ишларида муваффақиятлар тилади.
Шундан кейин таълим фахрийларидан Д.Полязова, Г.Алламберганова, Ж.Якубова ва Ш.Нуримбетовалар сўза чиқишиб, Президентимизнинг халқпарварлик сиёсатидан, таълим соҳаси ходимларига кўрсатаётган ғамхўрликларидан чексиз миннатдор эканликларини билдирдилар ва айни кунда фаолият кўрсатаётган ҳамкасб шогирдларига таълим сифати ва самарасини ошириш йўлидаги ҳаракатларига муваффақиятлар тиладилар.
Йиғилиш якунида бир гуруҳ ўқитувчи ва мураббийларга совғалар топширилди. Шундан кейин улар бир пиёла чой устида дилдан суҳбат қурдилар, мактабнинг ёш санъаткорлари томонидан ташкил этилган “Сизга таъзим, азиз устозлар!” номли бадиий-мусиқий дастурни намойиш этдилар.
Алламберган Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶