Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчилик содир этилишига йўл қўйилмайди
Амударё туманидаги 16-сонли ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида ёшлар томонидан ҳуқуқбузарлик ва жиноятлар қилинишининг олдини олиш мақсадида турли тарбиявий тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан жорий йилнинг 10 октябрь куни мактабда Бой овул маҳалла фуқаролар йиғини профилактика нозири Иноят Бобожонов иштирокида ўтказилган тадбир ҳам ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг олдини олиш масаласига бағишланди.
Ушбу тадбирда мактаб директорининг маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Раҳима Сапарбоева ва Ёшлар иттифоқи етакчиси Дилдора Нураддиновалар сўзга чиқишиб, мактабда ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича амалга оширилаётган ишлар ҳақида гапирдилар.
Бой овул маҳалла фуқаролар йиғини профилактика нозири Иноят Бобожонов ўқувчиларнинг барча саволларига жавоб қайтарди ва ҳуқуқбузарлик ҳамда жиноятчиликнинг оқибатлари ҳақида аниқ тушунчалар берди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶