Коллежда ота-оналар иштирокида йиғилиш ўтказилди
22 октябрь куни Амударё туманидаги Манғит иқтисодиёт коллежида ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг, ҳар хил диний оқимларга кириб кетишнинг, эрта турмуш қуришнинг олдини олиш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказилиб, унда ота-оналар, ўқувчилар ва коллеж ўқитувчилари иштирок этдилар.
Тадбирда коллеж директори З.Атамуратов, туман маънавият ва маърифат маркази раҳбари М.Сафарбоев, туман ички ишлар бўлими ходими П.Абитов ва коллеж директорининг маънавий ва маърифий ишлар бўйича ўринбосари Я.Ахмедовлар сўзга чиқишиб, ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликнинг олдини олиш учун уларнинг ота-оналари билан алоқани мустаҳкамлаш, ўқувчиларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш мақсадида уларни турли тўгаракларга жалб этиш зарурлиги ҳақида гапирдилар.
Шундан кейин йиғилишда иштирок этаётган ота-оналар ҳам сўзга чиқишиб, муҳокама этилаётган масалалар юзасидан ўз фикр ва мулоҳазаларини билдирдилар.
Йиғилишда муҳокама этилган масалалар юзасидан тегишли қарор қабул қилинди.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶