Депутатликка номзодлар билан учрашув бўлиб ўтди

Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси туманимизда 32-сайлов округидабўшаб қолган ўринга Қорақалпоғистон РеспубликасиЖўқорғи Кенгеси депутати сайловини 25 ноябрь кунида ўтказиш бўйича қарор қабул қилган эди.
Шу кунгача бўшаб қолган ўринга Қорақалпоғистон РеспубликасиЖўқорғи Кенгеси депутати сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси тузилиб, сайловни очиқ, шаффоф ва уюшқоқлик билан ўтказиш юзасидан кўпгина чора-тадбирларни амалга оширди.
Шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига сайлов тўғрисида”ги Қонуннинг 11-моддасига мувофиқ, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига депутатликка номзодларни рўйхатга олиш ҳақида сиёсий партияларнинг Қорақалпоғистон Республикаси Кенгашлари томонидан тавсия қилинган ҳужжатларни кўриб чиқиб, рўйхатга олган номзодлари билан аҳолини кенг таништирмоқдалар. Рўйхатга олинган иккала номзод, яъни Жаримбетов Искендер Утегенович ва Ирисбекова Коммуна Наринбаевналар ҳақида аҳолига сайлов қонунчилигига асосан батафсил маълумотлар берилмоқда.
Шу йилнинг 22 ноябрида 32-сонли “Қиличбой” сайлов округида бўшаб қолган ўринга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига депутатликка номзод қилиб рўйхатга олинган Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши ижроия қўмитаси девонининг мафкуравий ва маънавий-маърифий масалалари бўйича бош мутахассиси Жаримбетов Искендер Утегенович ва Ўзбекистон Республикаси “Алоқабанк” акциядорлик тижорат банки бошқаруви бошлиғи Ирисбекова Каммуна Наринбоевналар билан сайловчиларнинг учрашув йиғилиши бўлиб ўтди.
Учрашув йиғилишида 32-сонли “Қиличбой” округ сайлов комиссияси аъзолари, туман ҳокимлиги масъул ходимлари, сайловчилар, 32-сайлов округида бўшаб қолган ўринга Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига депутатликка номзодлар ва уларнинг ишончли вакиллари иштирок этдилар.
Дастлаб, депутатликка Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясидан кўрсатилган номзод Искендер Жаримбетов, “Адолат” социал-демократик партиясидан кўрсатилган номзод Каммуна Ирисбековалар ўзларининг сайловолди дастури билан сайловчиларни танишдилар.
Депутатликка номзодларнинг ишончли вакиллари уларнинг таржимаи ҳоли, меҳнат фаолияти ва сайловолди дастури юзасидан батафсил сўзлаб, сайловчиларни ўз номзодига овоз беришга чақирдилар.
Йиғилиш кун тартибидаги масала юзасидан сайловчилар Озод Аҳмедов, Муҳайё Ўринбоева, Амина Юсуповалар ўз фикр-мулоҳазаларини билдирдилар ҳамда шу йил 25 ноябрь куни бўлиб ўтадиган Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесига депутати сайловида сайлов ҳуқуқига эга бўлган барча сайловчиларни фаол иштирок этишга, энг муносиб номзод учун овоз беришга чақирдилар.
Депутатликка номзодлар билан бўлган учрашув йиғилиши барча иштирокчиларнинг сайловга доир фаол муносабатини шакллантиришга хизмат қилди.
О.Ражабова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶