ХАЛҚ ОСОЙИШТАЛИГИ ЙЎЛИДА
Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг ҳайъат йиғилиши қарорлари ва бошқа меъёрий ҳужжатларнинг ижросини таъминлаш мақсадида туман ИИБ Қўриқлаш бўлинмаси томонидан кўплаб ишлар амалга ошириб келинмоқда. Бугунги кунда 4 та қоровуллик объекти ва 83 та объект техник қўриқлаш пункти томонидан, 94 та фуқаролар хонадонлари ҳамда бошқа ташкилотлардан 5 таси бўлимимиз томонидан ишончли қўриқланиб келинмоқда.
Шунингдек, шахсий таркиб томонидан тартиб-интизомни мустаҳкамлаш ҳамда қонун бузилишининг олдини олиш мақсадида раҳбар ходимлари, гуруҳ сардорлари томонидан як-ка тартибдаги тарбиявий ишларга алоҳида эътибор берилмоқда. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг қарор ва буйруқларига асосан жамоат жойларида, фуқаролар хонадонларида, муассаса, корхона ва ташкилотларда тарғибот-ташвиқот ишлари, суҳбатлар ва учрашувлар ташкиллаштирилиб, бундай тадбирлар режа асосида мунтазам равишда ўтказиб келинмоқда.
Ходимларнинг хизмат тайёргарлиги ва касбий маҳоратини ошириш мақсадида белгиланган режа асосида жорий йилда бўлинма томонидан қўриқланаётган объектларда 26 та махсус тактик амалий ўқув машғулотлари ўтказилди. Қўриқлаш нарядлари томонидан объектларни ишончли қўриқлаш ва хавфсизлигини таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар натижасида жойларда ўғирлик ва бошқа кўнгилсиз ҳодисалар юз беришининг олди олинмоқда. Ҳозирги кунда жойларда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш борасида ҳам самарали ишлар амалга оширилмоқда.
Жорий йил 11 августдан 12 августга ўтар кечаси Манғит шаҳрининг Буюк Турон кўчаси бўйлаб жойлашган бир неча дўконларнинг ёниб кетиши оқибатида бўлим техник қўриқлаш пункти томонидан қўриқланаётган якка тадбиркор Бахтиёр Ғуломов ва “Манғит инвест плюс” МЧЖнинг объектларидаги қимматбаҳо мулклар, моддий бойликлар ёнғиндан сақлаб қолиниб, ўз эгаларига топширилди. Мана шу муносабат билан 3 нафар ходимимиз рағбатлантирилди. Бундай мисолларни кўплаб келтиришимиз мумкин. Мақсадимиз – қўриқланаётган объектлар дахлсизлигини сақлаш ва халқимиз осойишталигини таъминлашга ўз ҳиссамизни қўшиш.
Мадримов, туман ИИБ Қўриқлаш бўлинмаси бошлиғи, капитан.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶