Спорт
👁 822
Волейбол мусобақалари энг маҳоратлиларни аниқлади
Яқинда 3- сонли Амударё академик лицейида 8 декабрь – Ўзбекистон Республикаси Конституцияси қабул қилинганининг 26 йиллиги муносабати билан спортнинг волейбол тури бўйича 14-30 ёшлилар ўртасида мусобақа бўлиб ўтди. Қизғин бахсларга бой бўлган мусобақада Академик лицей жамоаси биринчиликни қўлга киритди.
Мазкур мусобақага жамоани лицей жисмоний тарбия фани ўқитувчиси Олимбой Матниёзов тайёрлаган эди.
Шунингдек, Асосий Қонунимиз қабул қилинган кун муносабати билан лицей ўқувчилари орасида ҳам волейбол мусобақаси ўтказилди.
Мусобақа натижаларига кўра, 301 гуруҳ жамоаси биринчи, 204 гуруҳ жамоаси иккинчи, 305 гуруҳ жамоаси учинчи ўринларни эгалладилар.
Мусобақа ғолиблари ташкилотчилар томонидан рағбатлантирилди.
О. Ражабова

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶