14.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
14.11.2026, 02:09
Сиёсат 👁 1,403

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг эллик еттинчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ

Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг эллик еттинчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ

2018 йил 14 декабрь куни Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг навбатдаги эллик еттинчи сессияси бўлиб ўтди.

Сессия ишида халқ депутатлари туман Кенгаши депутатлари, ҳоким ўринбосарлари, ҳокимлик масъул ходимлари, ҳуқуқ-тартибот органлари, фуқаролар йиғинлари раислари, хотин-қизлар, “Маҳалла”, “Нуроний”, Ёшлар иттифоқи ташкилотлари, республика ва тумандаги тегишли давлат ва жамоатчилик ташкилотлари раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.

Шунингдек, сессия ишида Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Сарвар Отамуратов, Ўзбекистон Pеспубликаси Президенти Администрацияси масъул ходими Эркин Юсупов, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг ўринбосари Атаджан Хамраев, Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Қорақалпоғистон Pеспубликасидаги Халқ қабулхонаси раҳбари Ҳакимбой Халимов, Олий Мажлис Сенати аъзолари, Олий Мажлис қонунчилик палатаси депутатлари қатнашдилар.

Сессияни туман ҳокими, халқ депутатлари туман Кенгаши раиси Султонбой Йўлдашев Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари Сарвар Отамуратов билан ҳамраисликда олиб борди.

Маълумки, жорий йилнинг 22-28 октябрь кунлари Ўзбекистон Pеспубликаси Олий Мажлиси, Ўзбекистон Pеспубликаси Президентининг Фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, мурожаатлар билан ишлашни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчисининг хизмати билан ҳамкорликда тузилган Pеспублика ишчи гуруҳи туманимизда бўлиб, туманда ижтимоий-иқтисодий аҳволни ва аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бевосита жойларга чиқиб ўрганган эдилар.

Сессия аввалида жойлардаги ҳақиқий аҳвол билан кенгроқ танишиш мақсадида Pеспублика ишчи гуруҳи томонидан аниқланган ҳолатлар бўйича тайёрланган видеоматериаллар депутатлар эътиборига ҳавола қилинди.

Танқидий-таҳлил руҳда ўтган тадбир аввалида туманни комплекс ривожлантариш, шунингдек, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича вазифалар ижроси юзасидан парламент, депутатлик ва жамоатчилик назоратини таъминлаш чораларига алоҳида эътибор қаратилди.

Сессияда қайд этилганидек, бугун мамлакатимизни ҳар жиҳатдан ривожлантириш, иқтисодиёт тармоқлари, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик учун имкониятларни янада кенгайтириш орқали янги иш ўринлари яратиш, ҳудудлар инфратузилмасини замонавий талаблар асосида такомиллаштириш, оддий одамлар турмуш фаровонлигини яхшилаш кун тартибидаги муҳим вазифалардан бирига айланган.

Шундан келиб чиқиб, сессияда аҳоли бандлигини таъминлаш, оилаларнинг доимий даромад манбаига эга бўлиши, фуқароларга муносиб меҳнат шароитларини яратиш борасидаги ишлар ҳолати ҳам сессияда кун тартибидаги энг муҳим масалалардан бири бўлди.

Зеро, бугун юртимизда одамларнинг давлатдан рози бўлиб яшаши учун, аввало, фуқароларни иш билан таъминлашга устувор вазифа сифатида қаралмоқда. Шу боис Амударё туманида мазкур жабҳада олиб борилаётган ишлар ҳолати чуқур таҳлил этилиб, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида очиқ фикр юритилди.

Туманда бўш турган бинолар, қурилиши тугалланмаган объектлар ва фойдаланилмаётган ер майдонлари ҳамда улар негизида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар ҳолати юзасидан ўрганиш натижалари қизғин муҳокама этилди. Pеспублика ишчи гуруҳи аъзолари туманда фақатгина муаммоларни ўрганиш билан чекланиб қолмасдан, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ҳамда ечимига ҳам катта эътибор қаратди. Тадбиркорларни қийнаётган масалалар билан қизиқди. Эътибордан четда қолган бинолар, қаровсиз, бўш ётган майдонлар, фаолияти тўхтаб қолган корхона ва объектлардан ижтимоий фойдали мақсадлар йўлида фойдаланиш бўйича чоралар белгиланди. Бундай объектларни ишга тушириб, тадбиркорлик қиламан деган фуқароларга кредит олиш, кадастр ва бошқа ҳужжатларини тайёрлаш, янги тадбиркорлик субъектларини ташкил этиш, фаолиятини кенгайтириш, хизмат кўрсатиш сифатини яхшилашга ҳар томонлама кўмаклашиш ишларидаги муаммолар ошкора муҳокама қилинди.

Сессияда туманда аҳолига коммунал хизмати кўрсатиш, жумладан, қиш мавсумини беталофат ўтказиш масаласи ҳам иштирокчилар эътиборидан четда қолмади. Совуқ ва қорли-қировли кунлар бошланмасидан коммунал масалаларни ҳал қилишга тайёргарлик ишларини сифатли якунлаш, аҳолини ёқилғи маҳсулотлари, жумладан, кўмир билан таъминлаш, мавсумни талафотсиз ўтказишга эришиш, бу борада, энг муҳими, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоялаш, тўлов маданиятини юксалтириш кабилар долзарб аҳамиятга эга экани таъкидланди.

Қорақалпоғистон Pеспубликаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Байрамбай Ильясов, Ўзбекистон Pеспубликаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси бошқарма бошлиғи Бегзод Матмусаев, туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари Маъмуржон Темирбоев, Қорақалпоғистон Pеспубликаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг ўринбосари Pаўаж Хожамуратов, туман ҳокимининг ўринбосари Улуғбек Полванов, Pеспублика ишчи гуруҳи штаб раҳбари Эркин Юсупов ҳамда туман ҳокими – 1-сектор раҳбари Султонбой Йўлдашевлар сўзга чиқиб, кун тартибидаги масала бўйича  амалга оширилаётган ишлар хусуида кенг турда тўхталиб ўтдилар.

Шунингдек, сессия ишида Олий Мажлис Сенатининг 2018 йил 29 июндаги ҳамда Сенат Кенгашининг 2018 йил 13 августдаги тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солишга оид қарорларининг тумандаги ижроси ҳам атрофлича муҳокама этилди.

Ушбу масала бўйича тўй-ҳашамлар, оилавий тантаналар, маърака ва маросимлар, марҳумларнинг хотирасига бағишланган тадбирлар ўтказилишини тартибга солиш масалалари бўйича туман комиссияси раиси, туман ҳокимининг ўринбосари – хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Ахмедова сўзга чиқиб, амалга оширилаётган ишлар ва белгиланган режалар ҳақида батафсил тўхталиб ўтди.

Маълумки, жорий йилдан бошлаб Олий Мажлис Сенати томонидан ҳар йилнинг якуни бўйича аниқ мезонлар асосида мамлакатимиз бўйича халқ депутатлари туман ва шаҳар кенгашлари орасидан 14 та, Қорақалпоғистон Pеспубликаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри вакиллик органлари ўртасидан эса 1 та намунали кенгашни аниқлаб, бошқаларга ўрнак қилиб кўрсатиш ва рағбатлантириш тизимини йўлга қўйилди.

Олий Мажлис Сенатининг маҳаллий ҳокимият вакиллик органлари фаолиятини кучайтиришга кўмаклашувчи комиссиясининг 2018 йил 6 декабрдаги қарорига кўра халқ депутатлари Амударё туман Кенгаши Қорақалпоғистон Pеспубликасидаги йилнинг энг намунали Кенгаши мақомига сазовор бўлди.

Мавзуга доир: ХАЛҚ ДЕПУТАТЛАPИ АМУДАPЁ ТУМАН КЕНГАШИ PЕСПУБЛИКАДАГИ ЙИЛНИНГ ЭНГ НАМУНАЛИ КЕНГАШИ МАҚОМИГА САЗОВОP БЎЛДИ

Сессияда бу ҳақдаги сертификатини Қорақалпоғистон Pеспубликаси Жўқорғи Кенгеси Pаисининг ўринбосари Атаджан Хамраев халқ депутатлари Амударё тумани Кенгаши раиси Султонбой Йўлдошевга тантанали равишда топширди.

Сессия кун тартибидаги барча масалалар кўриб чиқилиб, таклиф ва фикрлар эътиборга олинган ҳолда тегишли қарорлар қабул қилинди ва шунинг билан сессия ўз ишини якунлади.

Туман ҳокимлигининг ахборот хизмати

 

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ Амударё туманида СЕО ва ЖС бўлимининг янги биноси фойдаланишга топширилди 12.11.2026 Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди ▶ Амударёлик нуронийлар мини футбол бўйича ўртоқлик учрашувида ғолиб чиқди 12.11.2026 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди ▶ 49-сонли боғчада экологик тарбиянинг амалий методикалари намойиш этилди 12.11.2026 Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026