“Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш” ойлиги нохушликларнинг олдини олиш мақсадида ўтказилмоқда
Ёнғин – катта талофат етказувчи хавфли ҳодисалардан биридир. Эътиборсизлик ва эҳтиётсизлик оқибатида содир бўладиган бу офат инсонларга моддий зарар билан бирга жиддий жароҳат етказиб, ҳаётини хавф остида қолдиради.
Иссиқлик таъминотига кўп эҳтиёж сезиладиган айни мавсумда аҳоли табиий газ, кўмир, электр печкаларидан мунтазам фойдаланади. Бу эса ишлатиш жараёнида хавфсизлик қоидаларига янада эътиборлироқ бўлишни талаб этса-да, эҳтиётсизлик натижасида нохуш ҳолатлар содир бўлиши кўплаб учрайди. Мана шундай бахтсиз ҳодисалар ва зарарли оқибатларнинг олдини олиш мақсадида Pеспубликамиз ҳудудида 20 октябрдан 20 январга қадар бўлган давр оралиғи “Турмушда газдан хавфсиз фойдаланиш” ойлиги деб эълон қилинди.
Вазирлар Маҳкамасининг “Фуқаролар яшаш жойларида иситиш ускунаси ҳам ёқилғи мойлаш маҳсулотларидан фойдаланишда хавфсизлик қоидаларига риоя қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорига асосан ўтказилаётган ойлик давомида ис газидан заҳарланиш, газ ва ҳаво аралашмасининг чақнаши билан боғлиқ нохушликларнинг олдини олиш мақсадида тарғибот-ташвиқот ишлари амалга оширилмоқда. Аҳоли турар жойларида ёнғин хавфсизлигини таъминлаш ишлари кучайтирилган тартибда олиб борилмоқда. Бу бўйича ташкил қилинган 4 та ишчи гуруҳ томонидан туман ҳудудидаги маҳаллаларда табиий газ ва электр энергиясидан тўғри, оқилона фойдаланиш, хавфсизлик чораларини доим кўриб бориш лозимлиги аҳолига кенг тушунтирилмоқда. Лекин шунга қарамасдан айрим фуқароларнинг ёнилғи хавфсизлиги қоидаларини қўпол равишда бузаётганлиги ёнғин чиқишига сабаб бўлмоқда.
Ўтказилган текширишлар давомида туманимиз фуқароси М.Яхшимуродова ўз хонадонида истиш қозонхонасига қонуний равишда табиий газ тармоғини улаб фойдаланаётгани, фуқаролар М.Ҳамроева ҳамда Қ.Юсуповалар газ тармоғига қўлбола газ тортувчи мосламалар ўрнатилган ҳолда ишлаётгани аниқланди.
Хавфсизлик қоидаларига барча бирдек амал қилса, ҳар қандай нохуш ҳодисаларнинг олди олинади. Биз барча фуқароларни хавфсизлик қоидаларига мунтазам амал қилиб, ўз-ўзига етказилиши мумкин бўлган зарар ва талофотларнинг олдини олишга чақирамиз.
Ҳамро МАТЁҚУБОВ, туман ЁХБ бошлиғи.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶