Ўзбошимчалик билан қурилган уй-жойингизни муддатидан кечикмасдан қонунийлаштиринг
Шу йил 20 апрелда Президентимизнинг «Фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар ҳамда ўзбошимчалик билан қурилган турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат аксиясини ўтказиш тўғрисида»ги Фармони қабул қилинган эди. Шунга кўра, турар жойларга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича бир марталик умумдавлат аксияси доирасида жисмоний шахсларнинг қурилиш мақсадлари учун ажратилмаган ер участкаларида ёки ўзбошимчалик билан қурилган якка тартибдаги уй-жойга нисбатан мулк ҳуқуқини эътироф этиш ҳақидаги мурожаатлари кўриб чиқилмоқда.
Туман Давлат хизматлари марказига шу йилнинг декабрь ойига қадар бу борада 861 та мурожаат келиб тушган бўлса, шундан 334 нафар фуқарога туман ҳокимининг мулк ҳуқуқини эътироф этиш бўйича қарори чиқарилди.
2019 йил 1 майгача давом этадиган акция бўйича мулк ҳуқуқини эътироф этиш ва кадастр ҳужжатлари 2 та шарт асосида, яъни ер участкаси (участканинг бир қисми) унга қонун ҳужжатларига мувофиқ, турар жой қуриш учун ажратилиши мумкин бўлмаган ерда жойлашмаган ва ўзбошимчалик билан қурилган иморат шаҳарсозлик талабларини, шунингдек, унинг сақлаб қолиниши бошқа шахсларнинг ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларини бузмаса ёхуд фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдирмаган тақдирда берилади.
Қарор кўп қаватли уйларга ва уларга туташиб кетган ер участкаларига ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга, нотурар жойларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Фуқаролар ўзбошимчалик билан қурган иморатга мулк ҳуқуқини олиш учун ўша ҳудуддаги Давлат хизматлари марказлари орқали туман, шаҳар ҳокими номига ариза билан мурожаат қилади. Аризага мурожаат қилувчининг паспорт нусхаси, оила аъзолари, ерга эгалик қилган муддат ва иморат қурилган вақти тўғрисида маҳалла фуқаролар йиғинидан маълумотнома тақдим қилади. Бундан бошқа ҳужжат талаб қилиш мумкин эмас. Бир марталик акция доирасида энг кам иш ҳақининг 5 баробари миқдорида йиғим тўланади. Агарда мурожаат этувчи ёлғон маълумот тақдим этса, ариза рад этилади.
Ариза ва тақдим этилган ҳужжатлар кадастр хизмати томонидан ўрганилиб, хулоса берилгач, туман комиссияси иморатга мулк ҳуқуқини эътироф этиш ёки рад этиш тўғрисида қарор чиқаради.
Ушбу акция 2019 йил 1 майгача бўлган муддатга қадар давом этади. Кейинчалик ўзбошимчалик билан қурилган иморатларга мулк ҳуқуқини олиш бўйича мурожаатлар қабул қилинмайди.
Ойбек Аҳмедов, туман Давлат хизматлари
маркази бош мутахассиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶