19.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.08.2026, 04:09
Мақолалар 👁 816

БИРИ-БИРИГА ЕЛКАДОШ ИНСОНЛАР

БИРИ-БИРИГА ЕЛКАДОШ ИНСОНЛАР

Ватан тараққиётида оиланинг, маҳалланинг роли муҳим аҳамиятга эга эканлиги барчамизга маълум. Томчида қуёш акс этади. Томчи қандай дарёдан эканлиги ҳақида тасаввур уйғотади кишида. Оилаларнинг мамлакатимиз ва туманимиз тараққиётига қўшаётган ҳиссаларидан қувонамиз.

“Дурунки” маҳалласида яшовчи Мақсуд Йўлдошев ва Гулнора Худойбергановаларнинг оиласи ана шундай эътирофга лойиқ. Мақсуд ака Йўлдошев 1972 йилда Манғит шаҳрида, нафақадаги монтёр Мамбат Йўлдошев оиласида туғилган. Оталари Мамбат бобо Йўлдошев фарзандларини илмли қилган ва доим эл хизматида бўлган ҳурматли инсондир. Бугун ҳам “Қорақалпоғистонда хизмат кўрсатган энергетик” фахрий унвони соҳиби Мамбат бобони катта-ю кичик бирдек танийди, яхши кўриб, дуосини олишга ошиқади.

Мақсуд ака ёшлигидан физика қонунларига ниҳоятда қизиқувчанлигидан кўнглида ота касбига ҳурмат ва меҳр уйғонди. 1990-1995 йиллар давомида Тошкент Давлат темир йўллари институтининг электромеханика факультетида таҳсил олди. Ўқишни тугатиб, иш фаолиятини туман электр тармоқлари корхонасида оддий монтёрликдан бошлаган Мақсуд ака айни пайтда масъулиятли вазифада хизмат қилмоқда.

Мақсуд ака кўчат экиб, боғ яратишни яхши кўради. Айниқса, узумчиликка алоҳида меҳр қўйган. Томорқасидан унумли фойдаланиб, ҳар йили мўл ҳосил олмоқда. Чорва молларини боқиш эса энг севимли машғулотларидан бири. Мақсуд ака Йўлдошев ниҳоятда самимий ва оқ кўнгиллиги учунми, кўнгли тоза, мард инсонларни ҳурмат қилади. Қўлидан келганича эҳтиёжманд оилаларга ёрдам беради.

Илмга, маънавиятга талпингувчи, зиёли инсонларни кўнглига яқин билгувчи Мақсуд ака Йўлдошев бу йил муборак Ҳаж зиёратини адо этдилар. Оила бекаси Гулнора опа Худойберганова ҳар бир ишда Мақсуд акага кўмакдош.

Болалигидан математика фанига, ҳисоб-китоб ишлари-га меҳр қўйган Гулнора опа 1989-1994 йиллар давомида Тошкент Молия институтининг молия ва кредит факультетида ўқиб, молия соҳасининг сирларини қунт билан ўрганди.

Иш фаолиятини 2004 йил 30-сонли мактабда математика фани ўқитувчиси сифатида бошлаган опа 2007 йилдан буён Амударё қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида ўқувчиларга махсус фанлардан дарс бериб келмоқда. Кўплаб шогирдлари жамиятимизнинг турли қатламларида меҳнат қилмоқда.

– Мактаб чоғида устозимиз Гулора опа Эшимбетованинг дарсларини бутун борлиғимиз билан тинглардик, – эслайди у 16-сонли мактабда ўтган ўқувчилик йиллари ҳақида. – Талабалик давримизда эса технология фанидан дарс берувчи домламиз анча талабчан бўлиб, яхши баҳо олиш қийин эди. Дарсларига қаттиқ тайёргарлик кўрардик. Ана шундай талабчан устозларим туфайли мен ҳаётда ва оиламда бахтлиман.

Гулнора опа ниҳоятда иродали аёл. Муаммолардан қочиш эмас, ечим топишга ҳаракат қилади. Ўқувчиларига ҳам шундай таълим беради. Китоб мутолаасида бу оила жуда пешқадам.

Ишдан бўш пайтларида гуллар парвариш қилишни, кўчат экишни яхши кўрадиган Гулнора опа умр йўлдошининг ҳар бир фикрини ҳурмат қилади, қўшниларининг тўй-у ҳашамларида ҳамиша маҳалла-кўй билан бирга.

Мақсуд ака билан Гулнора опа ҳаётда бири-бирига елкадош бўлиб яшаб келишмоқда. Оиладаги соғлом муҳит фарзандлари камолида намоён. Катта қизлари Шоира 40-сонли мактабда бошланғич синф ўқитувчиси. Ўғли Отабек туман Давлат Солиқ инспекцияси ходими. Келини Моҳигул ва қизи Шоҳиста Қорақалпоқ Давлат университети талабалари. Кенжа ўғли Жасурбек эса 36-сонли мактабнинг аълочи ўқувчиси.

Мақсуд ака билан Гулнора опа уч нафар неваранинг севимли бобо ва бувиларидир.

–Ишдан чарчаб келганимизда невараларимизнинг шодон табассумига қараб, барча ташвишларни унутамиз. Болаларнинг кўнгли катталарникидан кенг бўлади, улар билан мириқиб дам оламиз, – дейди Гулнора опа.

Шаҳзод Анвар.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019