16.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
16.08.2026, 22:49
Жамият 👁 700

2018 йилнинг 11 ойи давомида 26 минг 785 нафар фуқарога янги биометрик паспортлар расмийлаштирилиб берилди

2018 йилнинг 11 ойи давомида  26 минг 785 нафар фуқарога янги биометрик паспортлар расмийлаштирилиб берилди

Мамлакатимизда ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш мақсадида Президентимиз томонидан шу йил қабул қилинган «Ички ишлар органларининг миграция жараёнлари ва фуқароликни расмийлаштириш соҳасидаги фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўйича фаолиятни ташкил этишнинг сифат жиҳатидан янги тартиби ўрнатилди.

Бугунги кунда Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмалари томонидан профилактик тадбирлар кучайтирилиб, аҳолини паспортлаштириш, Ўзбекистон Республикасидан чиқиш, унга кириш ва унда бўлиш, фуқароликни қабул қилиш, йўқотиш ва фуқароликдан чиқиш бўйича олиб борилаётган фаолият белгиланган тартибга кўра амалга оширилмоқда. Шунингдек, паспорт тизими қоидалари бузилиши ҳолатларига ҳамда ноқонуний миграция фактларига имкон берувчи сабаблар ва шарт-шароитлар ўрганилиб, уларнинг олди олинмоқда. Туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан янги биометрик паспорт билан таъминлаш бўйича 2018 йилнинг 11 ойи давомида 27 минг 214 нафар фуқаронинг ҳужжатлари қабул қилинди. Шунга кўра 26 минг 785 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат персоналлаштириш маркази томонидан тайёрланган янги биометрик паспортлар расмийлаштирилиб берилди.

Ундан ташқари, туман ҳудудида “Паспорт-виза” тадбири ўтказилиб, овул ва маҳаллалардаги 17 минг 68 хонадонда яшовчи 31 минг 588 нафар фуқаро паспорт тизими қоидаларига амал қилиниши юзасидан текширилди. Текширишлар натижасида 420 нафар фуқаро паспорт тизими қоидаларини бузиб яшаб юрганлиги аниқланди. Бу фуқароларга тегишли қонунга мувофиқ маъмурий жазо қўлланилди ва 38 млн.898 мингдан зиёд жарима ундирилди. Шунингдек, 2018 йилнинг 11ойи давомида бошқа туманларга кетган фуқаролар 480 нафарни, бошқа вилоятлардан келган фуқаролар 335 нафарни, вақтинча яшаш учун келган чет эл фуқаролари эса 1 минг 538 нафарни ташкил қилиб, уларнинг фуқаролиги тегишли тартибда расмийлаштирилди.

Туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлимига Ўзбекистон Республикаси фуқаролигини қабул қилиш бўйича 50 нафар фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳужжат топширди. Шундан 15 нафар фуқарога Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг тегишли буйруғи талаблари асосида фуқароликка мансублиги аниқланиб, биометрик паспортлар берилди. Ўтган давр мобайнида бўлимга 37 нафар фуқаро фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини, 10 нафар чет эл фуқароси Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасини олиш учун ҳужжатларини топширди.

Бугунги кунда ноқонуний миграция, одам савдоси, халқаро терроризм, диний экстремизм, ёшлар ўртасида халқимизга ёт ғоялар тарқалиши каби хавф-хатарларнинг тобора кучайиб бораётганлиги ички ишлар органлари олдига ўз вақтида уларнинг олдини олиш ва уларга барҳам бериш бўйича янги вазифаларни қўймоқда. Фуқароларнинг тинч ва осойишта ҳаёт кечиришини таъминлаш мақсадида туман ИИБ Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлими томонидан бу борадаги жиноятчиликнинг олдини олиш бўйича қатор чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда.

О.Худойберганова тайёрлади.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019