31-МАКТАБДА ҲАРБИЙ ВАТАНПАРВАРЛИК МАВЗУСИДА ТАДБИР ЎТКАЗИЛДИ
11 январь куни Амударё туманидаги 31-сонли мактабда 2018 йилнинг 15 декабридан 2019 йилнинг 15 январига қадар ўтказилаётган ватанпарварлик ойлиги доирасида “Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” шиори остида тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда 9202-ҳарбий қисм ходими, подполковник Алибек Маъдиев, 9115-ҳарбий қисм ходими, майор Азизбек Маъмуров, 9202 “Д” ҳарбий қисм катта сержанти Отабек Маҳмудов, Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлигининг Амударё тумани бўлими бошлиғи Мўъминжон Матюсупов, Амударё тумани маънавият ва маърифат маркази раҳбари Маҳмуд Сапарбоевлар иштирок этдилар.
Ватанпарварлик ойлиги доирасида ўтказилган ушбу тадбирда подполковник А.Маъдиев ва майор А.Маъмуровлар сўзга чиқишиб, мамлакатимизда Ватан мудофаасини кучайтириш бўйича амалга оширилаётган ишлар, бу борада ватанпарвар ёшларнинг шижоатли ҳаракатлари ҳақида гапирдилар.
Шундан кейин Қуролли кучларимиз ҳаётини акс эттирувчи ҳужжатли фильм, ҳарбий қурол-аслаҳалар кўргазмаси ва хизмат итидан фойдаланиш бўйича кўргазмали машғулот намойиш этилди.
Мактабда ватанпарварлик ойлиги доирасида ўтказилган ушбу тадбир ўқувчиларда катта таассуротлар қолдирди.
А.ЖУМАНИЁЗОВ.
(Фото - http://uza.uz)

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶