“Ватан – муқаддас, уни ҳимоя қилиш шарафли бурчдир!” ғояси остида ўтказилган тадбирларда Ватанга муҳаббат, фахр-у ифтихор туйғулари янада юксалди
Президентимизнинг Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 27 йиллигини муносиб кутиб олиш ва нишонлаш бўйича қабул қилинган Фармойиши асосида “Ватанпарварлик ойлиги” эълон қилиниб, жойларда жамоат ташкилотлари томонидан ҳам ҳарбий-ватанпарварлик мавзуларида турли тадбирлар ташкил қилинди.
Муассаса ва ташкилотларда, маҳаллаларда ўтказилган “Ватанимга таянчман” мавзусидаги ватанпарварлик соатлари, “Аскар – маҳалла фахри”, “Қуролли Кучларнинг фуқаролик жамиятимизда тутган ўрни ва роли” мавзусидаги маънавий-маърифий тадбирлар орқали аҳолининг миллий Армияга бўлган ишончи ошиб, ватанпарварлик туйғулари янада мустаҳкамланди.
Айниқса, ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ўтказилган хизматдаги ҳарбийлар, “Темурбеклар мактаби” ўқувчилари, ҳарбий билим юртлари курсантлари, Қуролли кучлар фахрийлари билан бўлган учрашувларида, ҳарбий-ватанпарварлик мавзусидаги бадиий ҳаваскорлик ва амалий санъат кўрик-танловлари, “Мен, албатта, ҳарбий бўламан!”, “Энг яхши “Жасорат” клуби” танловларида, муддатли ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ҳарбий хизматчилар иштирокидаги “Ибратли тенгдошим” мавзусидаги суҳбатларда ёшлар катта иштиёқ билан иштирок этдилар.
Фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича туман Кенгаши томонидан ҳарбий ватанпарварлик йўналишида ўтказилган “Энг яхши маҳалла” танловида “Бўз солма” маҳалласи, ёшлар иттифоқининг туман Кенгаши томонидан ўтказилган “Энг яхши “Жасорат” клуби” танловида, клуб аъзоси, ҳарбий хизматни ўтаб келган Ботирбек Хўжанов ғолиб деб топилиб, танловнинг Қорақалпоғистон Республикаси босқичига йўлланма олдилар.
Туман Хотин-қизлар қўмитаси томонидан ҳарбий хизмат муддатини ўтаётган даврида ташаккурнома олган 10 нафар аскарларнинг оналари Нукус шаҳрида ўтказилган “Аскар оналарини шарафлаймиз” номли маънавий-маърифий тадбирда иштирок этдилар. Ундан ташқари, қўмита томонидан 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида айни пайтда армия сафида хизмат қилаётган 51 нафар аскарнинг оналари иштирокида “Аскар оналарини шарафлаймиз” номли катта маънавий-маърифий тадбир ташкиллаштирилиб, аскарлар оналарига туман ҳокимлигининг ташаккурнома ва совғалари топширилди.
Қуролли Кучлар ташкил этилганининг 27 йиллиги ҳамда Ватан ҳимоячилари куни муносабати билан ўтказилган тадбирлар ҳарбийлар ҳамда аскарларнинггина эмас, аҳоли, айниқса, ёшларнинг ватанпарварлик туйғуларини янада юксалтирди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶