Манғитда меҳнат ярмаркаси
ЎзА, А.Ортиқбоев, 02.01.2014 15:16
Қорақалпоғистон Республикасининг Амударё туманида бўш иш ўринлари ярмаркаси ўтказилди.
Обод турмуш йилида Бандлик дастури асосида туманда 5 минг 259 янги иш ўрни яратилиб, икки минг уч юздан ортиқ касб-ҳунар коллежи битирувчиси доимий иш билан таъминланди.
Манғит маиший хизмат касб-ҳунар коллежида ўтказилган бўш иш ўринлари ярмаркасида йигирмадан ортиқ корхона, ташкилот ва фермер хўжаликлари икки юзга яқин иш ўринлари таклиф этди. Олтмиш нафардан зиёд фуқарога ишга жойлашиш учун йўлланма берилди.
– Президентимиз раҳнамолигида яратилаётган кенг шароит ва имкониятлардан фойдаланган ҳолда, туман бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш маркази ёрдамида тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўймоқчиман, – дейди коллеж битирувчиси Руслан Ердашев. – Имтиёзли кредит ҳисобидан автомобилларга техник хизмат кўрсатиш цехи очиб, тенгдошларимни иш билан таъминламоқчиман.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶