Қўғирчоқ театри томошаси ўқувчиларни эртаклар дунёсига олиб кирди

Театр томошалари ўқувчиларнинг бадиий асарларга қизиқишини янада оширади. Шу билан бирга оғзаки нутқини ривожлантириш, фикрларини теран баён қилиш, дунёқарашини кенгайтиришга жуда катта таъсир кўрсатади ва яқиндан ёрдам беради.
36- мактабга Нукус шаҳридаги Болалар қўғирчоқ театри актёрлари ташриф буюрди. Мактабнинг фаоллар залида театр акёрлар жамоаси бошланғич синф ўқувчилари учун "Айёр тулки" эртагини намойиш этишди. Эртакдаги театр актёрлари маҳорат билан ижро этган Мушук, Қуёнча, Тулкивой ҳамда бошқа қаҳрамонлар ўқувчиларнинг салбий ва ижобий образлар ҳақидаги тасаввурларини янада кенгайтирди. Шунингдек, эзгуликнинг доим ёмонлик устидан ғалаба қозониши эртак мисолида ифодалаб берилди.
Эртаклар дунёсига олиб кирган томоша ўқувчиларни ниҳоятда завқлантирди ва катта таассурот қолдирди.
Нигора Бозорбоева, Ёшлар иттифоқи
туман Кенгаши 36- мактаб етакчиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶