Амир Темур овулида сектор раҳбарининг сайёр қабули ўтказилди
Бугунги кунда халқимиз учун муносиб турмуш шароитларини яратиш, ҳаётдан рози қилиш, уларнинг бунёдкорлик салоҳиятини юзага чиқариш бош мақсадга айланди. Ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича тузилган секторлар томонидан олиб борилаётган ишлар бу борада жуда катта аҳамият касб этмоқда. Секторлар вакиллари уйма-уй юриб, ўрганишлар, аҳоли билан мулоқотлар олиб бориш, шунингдек, келиб тушаётган мурожаатлар асосида ижтимоий-иқтисодий соҳалардаги долзарб масала ва муаммоларга самарали ечим топишга интилмоқда.
Тумандаги 2-сектор ҳудудида ҳам масъуллар томонидан ҳамма жабҳада амалга оширилаётган, инсон манфаатлари устуворлигига қаратилган ислоҳотларни бугунги замон талабига мос равишда жадаллаштиришга кўмаклашилмоқда. Ҳудудда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича, тадбиркорликни ривожлантириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза этиш, бандлик, оила ва маҳаллаларда маънавий муҳит барқарорлигини мустаҳкамлаш, кам таъминланганларга кўмаклашиш сингари йўналишларда мавжуд муаммоларга ечим топиш бўйича таъсирчан чора-тадбирлар қўлланилмоқда.
Яқинда 2-сектор ҳудудидаги Амир Темур номли овул фуқаролар йиғинида уй-жой, коммунал, энергия ва иссиқлик таъминоти соҳаларидаги, ҳудудлар ободлиги, соғлиқни сақлаш, таълим муассасаларидаги камчиликларни ҳал этиш мақсадида сектор раҳбари – туман прокурори Ж.Муфтуллаевнинг сайёр қабули ўтказилди.

Сайёр қабулда туман прокурори катта ёрдамчиси С.Узоқберганов, туман ИИБ бошлиғи ўринбосари А.Қурбониёзов, 2-секторга бириктирилган ишчи гуруҳ аъзолари ҳам иштирок этдилар. Сайёр қабулда овул фаоллари, фуқароларнинг мурожаатлари асосида ҳудуддаги йўлларни таъмирлаш, эскирган трансформаторларни янгилаш, суюлтирилган маиший газ баллонларининг аҳолига ўз вақтида етказилиши, уй-жой қуриш учун ер майдонлари ажратилиши, овул ҳудудида мактабгача таълим муассасаси қуриш каби муаммолар мавжудлиги аниқланди.
Тингланган мурожаатлардан 2 тасига жойида ечим топилди. Қолган муаммоларни бартараф қилиш бўйича “Йўл харитаси” ишлаб чиқилиб, ижроси назоратга олинди.
Секторлар фаолияти давомида мавжуд муаммоларнинг ўрганилиб, уларга ўз вақтида ечим топилаётгани ҳудудлар ободлиги ва фаровонлигига хизмат қилмоқда.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶