Жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш бўйича тадбир ўтказилди
Давлатимиз раҳбари томонидан Конституциямизнинг 26 йиллигига бағишланган тантанали маросимда юртимизда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашишда мутлақо янгича тизим жорий этилиши маълум қилинган эди. Бу бўйича Президентимизнинг ўтган йили “Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармойиши қабул қилинди. Фармойишга асосан эндиликда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка қарши курашиш нафақат ички ишлар идоралари ёки Миллий гвардиянинг, балки Мудофаа тизими ходимларининг ҳам вазифасига айланди.
29 январь куни 9-сон Болалар мусиқа ва санъат мактабида фармойиш ижросини самарали бажариш ва жиноятчиликнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш мақсадида туман ёшлари билан мулоқот ўтказилди.
Тадбирда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, Шимолий-ғарбий ҳарбий округ ташкилий сафарбарлик бошқармаси бошлиғи, подполковник Салим Аҳмедов, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, туман Мудофаа бўлими бошлиғи Ихтиёр Нодиров ва бошқалар иштирок этдилар.

Мулоқот тарзида ўтказилган тадбирда иштирок этганлар дастлаб фармойиш асосида тузилган “Йўл харитаси”га кўра ўтказилаётган жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноятчиликка қарши курашиш бўйича тадбирлар, Ички ишлар вазирлиги, Миллий гвардия ва Мудофаа вазирлиги, жумладан “Маҳалла”, “Нуроний” жамғармалари, Хотин-қизлар қўмитаси, Ёшлар иттифоқи ходимлари ва кенг жамоатчилик ҳамкорлигида амалга оширилаётган ёш авлодни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, ёшлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича лойиҳалар ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликка кенг жамоатчилик билан ҳамкорликда қарши кураш олиб борилса, самарали натижага эришилишини таъкидлаб ўтдилар. Тадбирда ёшларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
Фармойиш ижросини таъминлаш ва жиноятчиликнинг олдини олиш, соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш бўйича ўтказилган тадбирда иштирок этган ёшлар керакли маълумотларга эга бўлдилар.
Озода Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶