Вояга етмаганлар бўйича туман идоралараро комиссиясининг йиғилиши ўтказилди
Мамлакатимизда вояга етмаганларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш орқали уларнинг ҳар жиҳатдан баркамол, юрт келажагининг муносиб эгалари бўлиб улғайишларига катта эътибор қаратиб келинмоқда. Шунингдек, уларнинг носоғлом муҳитга тушиб қолишларининг, турли ҳуқуқбузарлик ёки бошқа ғайрижтимоий ҳатти-ҳаракатлар содир этишларининг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирлар кўрилиб борилмоқда.
30 январь куни туман ҳокимлигида ўтказилган йиғилишда Вояга етмаганлар бўйича туман идоралараро комиссиясининг бу борадаги ўтган йил давомида олиб борган фаолиятига доир масалалар кўриб чиқилди. Йиғилишда туман ҳокими Султонбой Йўлдашев, туман ҳокими ўринбосари, Хотин-қизлар қўмитаси раиси Марям Аҳмедова, туман Ички ишлар бўлими бошлиғи Дилшодбек Ибрагимов, Вояга етмаганлар бўйича туман идоралараро комиссияси аъзолари қатнашишди.
Кенг жамоатчилик иштирокида ўтказилган йиғилишда вояга етмаганлар ўртасида ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, турли ёт ғоялар қурбонига айланишнинг олдини олиш, уларга оила, маҳалла, ўқув ва тарбия масканларида муносиб шарт-шароитлар яратилиши устидан назорат ўтказилиши бўйича Комиссия томонидан амалга оширилган ишлар таҳлил қилинди. Шунингдек, “Таълим тўғрисида”ги, “Вояга етмаганлар ўртасида назоратсизлик ва ҳуқуқбузарлик профилактикаси тўғрисида”ги Қонунлар, Президентимизнинг “Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссияси тўғрисида”ги Қарорига мувофиқ бажарилган вазифалар бўйича ҳисоботлар тингланди.

Тадбирда вояга етмаганлар томонидан содир қилинган ҳуқуқбузарликлар таҳлил қилиниб, уларнинг олдини олиш бўйича тегишли чоралар ҳам белгиланди.
Йиғилишда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилиниб, масъулларга бу бўйича вазифалар топширилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶