МАРТ ОЙИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИДА “СОҒЛОМ ОВҚАТЛАНТИРИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ОЙЛИГИ” ДЕБ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Мактабгача таълим вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қабул қилди. Тадбирдан кўзланган мақсад мактабгача таълим муассасаларида тарбияланувчиларни хавфсиз ва соғлом овқатлантиришни ташкил этишни такомиллаштириш ҳамда мактабгача таълим муассасалари ошхоналарида соғлиқни сақлаш вазирлигининг амалдаги санитария қоидалари ва меъёрларига риоя қилинишини ва эпидемияга қарши тадбирлар самарадорлигини ошириш таъминлашдир.
Март ойида “Соғлом овқатлантиришни ташкил этиш ойлиги” доирасида туманимизда ҳам бир қанча чора-тадбирлар амалга оширилиши белгиланган. Хусусан, мактабгача таълим бўлими, туман Санитария эпидемиология назорати маркази ҳамкорлигида тумандаги барча МТМлар ошпазлари, ҳамширалари, омборчилари учун белгиланган мавзулар бўйича ўқув-семинарлар ўтказилади, МТМларда болаларни соғлом овқатлантиришни ташкил этиш, муассасаларни сифатли маҳсулотлар билан таъминлаш, уларнинг тўғри сарфланиши, МТМлар ошхоналарида санитария қоидаларига амал қилиниши юзасидан назорат тадбирлари ва ўқув семинарлар ўтказилади. Амалга оширилаётган чора-тадбирлар мактабгача таълим муассасаларида тарбияланаётган болажонларни соғлом овқатлантириш сифатини оширишга ижобий таъсир ўтказади.
Ойгул РАЖАБОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶