Юрт тинчлигини сақлаш – олий мақсад
5 февраль куни Амударё туманидаги 15-сонли мактабда ички ишлар органлари ходимларининг маънавий ватанпарварлик тарбия самарадорлигини янада ошириш, мамлакатда тинчлик ва осойишталикни таъминлаш бўйича вазифаларни ҳал этишда уларнинг Республика ҳарбий бўлинмалари билан узвий ҳамкорлигини ташкил этиш, шунингдек, уларда жамоавийлик, уюшқоқлик ҳамда вазифаларни бажаришда дахлдорлик туйғуларини шакллантириш тизимини такомиллаштириш мақсадида тадбир ўтказилди.
Тадбирда Амударё тумани Мудофаа ишлари бўлими бошлиғи, подполковник И.Нодиров Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 4 декабрдаги “Қорақалпоғистон Республикасида жамоат тартибини сақлаш ва ҳуқуқбузарликлар профилктикаси тизими самарадорлигини ошириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги 5408-сонли Фармойиши ва шу масала юзасидан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши томонидан 2018 йилнинг 6 декабридаги қабул қилинган 248-сонли фармойиши ижросини таъминлаш бўйича Амударё туманида олиб борилаётган ишлар бўйича маъруза қилди.
Шундан сўнг Қиличбой овул фуқаролар йиғини профилактика нозири, лейтенант Адҳам Йўлдошев, Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий техника институти талабалари Сардор Ортиқов ва Шаҳзодбек Йўлдошевлар сўзга чиқишиб, мамлакатимизда ёшлар тарбиясига ва камолотига катта эътибор берилаётгани уларда фахрланиш туғуларини пайдо қилиб, ҳақиқий ватанпарвар ва юрт посбонлари бўлиб етишишга интилишаётгани ва юрт тинчлигини сақлашга ҳисса қўшиш – ҳар бир фуқаронинг олий мақсади эканлиги ҳақида гапирдилар.
Тадбирда мактаб ўқувчилари ўзларини қизиқтирган барча саволларга жавоб олдилар.
А.Жуманиёзов.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶