Диққат, танлов!
Ўсиб келаётган ёш авлод онгида ҳуқуқий маданиятни шакллантириш, жамиятимизда қонунлар устуворлигига эришишда уларнинг иштирокини таъминлаш, бола ҳуқуқларига оид қонун ҳужжатлари билан болалик даврлардан бошлаб танишиб боришларига имкон яратиш мақсадида “Менинг оилам” газетаси таҳририяти “Инсон ҳуқуқлари – олий қадрият” лойиҳаси доирасида умумтаълим муассасаларининг 1-5-синфлар ўқувчилари ўртасида “Менинг ҳуқуқим – қонун ҳимоясида” мавзусида иншолар танловини эълон қилади.
Танлов март ва апрель ойларида бўлиб ўтади. Танловга юборилган иншолар компьютерда терилган, муаллифнинг исм-шарифи, манзили, теелфон рақами аниқ кўрсатилган бўлиши талаб этилади.
Танлов 2019 йил апрель ойи охирида якунланади ва ғолиблар “Менинг оиалм” газетаси таҳририяти томонидан тақдирланадилар.
Иншолар танловида иштирок этинг ва ҳуқуқий билимдонлигингизни намойиш этиб, ғолиб бўлинг!
“Менинг оилам” газетаси таҳририяти.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶