19.08.2026
Тил Oʻz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
19.08.2026, 10:45
Мақолалар 👁 858

“Намуна” МФЙ ташаббуси билан маҳаллада яшовчи бир гуруҳ меҳнат фахрийлари Хива шаҳрига саёҳат қилиб қайтди

“Намуна” МФЙ ташаббуси билан маҳаллада яшовчи бир гуруҳ меҳнат фахрийлари Хива шаҳрига саёҳат қилиб қайтди

Юртбошимизнинг туризмни, айниқса, ички саёҳатни ривожлантириш борасидаги ташаббуслари халқимизга жуда манзур бўлди. Яқинда “Намуна” МФЙ раиси К.Юсупов бошчилигида бир гуруҳ меҳнат фахрийлари Хива шаҳрига саёҳат қилиб қайтдилар. Камина ҳам ушбу саёҳатда иштирок этиб, яхшилар суҳбатини ён дафтарга мухрладим.

Тиловбой Тожимов (81 ёшда): – Мен собиқ Охунбобоев номли жамоа хўжалигида агроном, касаба уюшмаси раиси вазифаларида ишлаган пайтларимда саёҳатларда ўзим ҳам иштирок этиб, кўплаб саёҳатлар ташкил қилганман. Лекин бугунги саёҳатимдан олган таассуротларим бошқача. Давлатимиз раҳбарининг ички туризмни ривожлантиришга кўрсатаётган эътибори яққол билиниб турибди. Хивага кўп борганман. Лекин очиқ осмон остидаги музей мақомини олган шаҳарда бугун тароват бошқача. Музейларнинг экспонатлар билан бойитилгани бир ён бўлса, музей ходимларининг муомаласи, гидларнинг хизмати бир ён!

Хидирбой Собиров (61 ёш): – Тиловбой ака жуда тўғри айтдилар. Ҳамма жойда олдиндан Наврўз байрамига ҳозирлик кўрилгани сезилиб турибди. Овулдошларимиз билан саёҳатимиз бошланишидаёқ файзли бўлди. Йўл бўйи далалардаги Наврўз шамолида чайқалаётган буғдойзорларни кўриб, кўзимиз қувонди. Азалдан ширинсўз хиваликлар ўз она шаҳрини қандай қадрлашини уларнинг муомаларидан, “хуш галибсиз!” – деб қўллари кўксида, тавозъе билан кутишларидан, шаҳри ҳақидаги ҳикояларидан яққол сезасиз. Кўнглингизда юртимиз гўзаллигидан, улуғворлигидан фахр туйғулари мавж уради. Қатор расталардаги эсдалик совғаларидан бажону дил харид қиласиз. Музейлардан олган таассуротлар-ку янада бошқача.

Фарҳод Авезов (59 ёш): - Президентимизнинг маҳаллий туризмни ривожлантиришга эътибори ҳақиқатдан зўр иш бўлди. Хива шаҳрига кирганимизданоқ бунинг аҳамияти сезилди. Кўчалар озода. Шаҳарнинг ҳар бир қадам жойи мароқ билан томоша қилишга лойиқ. Чет эллик туристларнинг нақшинкор кошинларга завқ билан боқиб, суратга олишлари, ҳайратлари зоҳиру ботинидан сезилиб турибди. Гидларининг ажойиб суҳбатларини айтмайсизми?! Бу оддий тушунтириш эмас, чин маънода мароқли суҳбатлиги билан янада завқли. Айниқса, янги темир йўл вокзали Хива шаҳрига замонавий кўрк бағишлабди. Тарихий бинолар қошида қад ростлаган замонавий мажмуалар юксак дид билан жойлаштирилганини кўриб қойил қоласиз.

Давлатбой Жуманов (65 ёш): – ҳар куни “Дунё бўйлаб, “Менинг юртим” телеканалларида туризм ҳақидаги кўрсатувларни томоша қилиб ҳавасим келарди. Овулдошларим саёҳатга таклиф қилганларида жуда қувониб кетдим. Юрган – дарё, деганлари шу экан. Куюккўпир, Гурлан, Шовот, Хива йўлининг ўзидаёқ бу саёҳатдан мамнун бўлдим. Қадимий ва навқирон Хиванинг ҳусни янада очилиб кетибди. Ҳар бир музей – алоҳида бебаҳо хазина!

Ҳамма жой саранжом-саришта, саёҳатчиларнинг завқи баланд. Бирлари Хоразм мусиқа асбобларини ҳайрат билан томоша қилсалар, бирлари чўгирма кийиб суратга тушаётир, бирлари туяга миниб, болаларча завқ билан кулиб қувонаётир. Чет эллик туристлар поездда келиб, вокзалда тушиши биланоқ Хиванинг – Хоразмнинг салобатини, маҳобатини ҳис қилиши аниқ. Жуда зўр мажмуа қурилаётган экан. Халқимизга қутлуғ бўлсин! Вокзалнинг ўзидан саёҳат хизмати тайёр!

Муродбой Саъдуллаев – (50 ёш): МФЙ оқсоқоли маслаҳат қилганида рози бўлиб яхши қилган эканман. Аввалги саёҳатлардан бошқача бўлди. Айниқса, Комилжон Отаниёзов музейи менда жуда ёрқин таассуротлар қолдирди. Тарихдаги ва замонамиздаги буюк санъаткорлар ҳақидаги ҳикоялар ғоят қизиқарли бўлди. “Комилжон Отаниёзовдек соҳир овоз соҳиблари минг йилда бир келаров, юз йилда келганда ҳозиргача бирови келар эди”, – дейман музейда сокин янграб турган ҳофиз қўшиғига қулоқ тутиб. Паҳлавон Маҳмуд Пурёйвали ҳоки пойини зиёрат қилган киши фақат яхшилик ва элга қилинган хизматгина инсон номини абадий улуғлашига имон келтиради.

Каклен Юсупов (саёҳат ташкилотчиси): - Авваллари саёҳат ҳақида гап очишга қисиниб турардик. Pаҳбарларимиз: “Ишни ташлаб нима қилиб юрибсизлар?”- деб койиб қўймасмикан, деган андишада. Ҳозир Юртбошимизнинг ташаббуси билан ички саёҳатлар ташкил қилиш ҳам ишимизнинг бир қисмига айланиб қолди, десам хато бўлмас. Ўзбекистонимизда саёҳат, зиёрат қилса, арзийдиган жойлар жуда кўп. Бундан олинган таассуротлар ҳам бекор кетмайди. Чунки саёҳатдан қайтгач, фарзандларга, невараларга қилинган ҳикоялар уларда юртсеварлик, ватанпарварлик туйғуларини шакллантиришига шубҳа йўқ. Бундай саёҳат тарбиянинг самарали воситасидир. Яна, саёҳат қилган одамнинг зеҳни очилишини айтмайсизми?! Миллий экспонатларининг бойлиги жиҳатидан дунёда иккинчи ўринда туриши эътироф қилинаётган Савицний номидаги (Нукус шаҳридаги) музейга саёҳат уюштиришни ҳам ният қилиб қўйибмиз.

Т.Тожимов: - Pаҳмат! Саёҳатимизнинг завқли, мазмунли бўлиши сабабини Паҳлавон Маҳмуд пирнинг рубоийлари изоҳлаб турибди:

Уч юз Кўҳи Қофни келида туймоқ,

Дил қонидан бермоқ фалакка бўёқ.

Ёинки бир аср зиндонда ётмоқ,

Нодон суҳбатидан кўра яхшироқ

Азизлар, суҳбатдошинг яхши бўлса, йўл азоб эмас, роҳатга айланади.

Жаҳон фили маҳв этолмас шавкатимиз,

Жумла шоҳлар орзу айлар шуҳратимиз.

Гар чумоли кириб қолса сафимизга

Шу ондаёқ шер қилажак қудратимиз!

Ватанимизнинг шон-шуҳрати, қудрати кундан-кунга ошавергай!

Саёҳатчиларга ҳамроҳ ва суҳбатдош:

Турсунбой АБДУЛЛАЕВ.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда Болалар саломатлиги назоратда: гижжа касалликларига қарши профилактика ишлари давом этмоқда 13.08.2026 Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда Мустақилликнинг 35 йиллигига муносиб туҳфа: Амударёда 49 та оилага қувонч улашилмоқда 10.08.2026 Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди Куйдирги касаллигининг олдини олишга қаратилган махсус-тактик ўқув машқи ўтказилди 10.08.2026 Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар Темир йўл соҳаси фахрийлари касб байрами муносабати билан дийдорлашдилар 06.08.2026 Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда Қорамон маҳалласида электр инфратузилмаси янгиланмоқда 06.08.2026 Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди Меҳнат фахрийси, жамоат арбоби Янгибой Ражаповнинг 80 йиллик юбилейи нишонланди 05.08.2026 Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди Амударё туманида ғўза парваришига бағишланган кўргазмали дала семинари ўтказилди 05.08.2026 Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда Амударё туманида ободонлаштириш ишлари жадаллик билан давом этмоқда 05.08.2026 “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди “Инсон” ИҲМ ходимлари томонидан “Ёлғиз кекса” реестрига киритилган фуқароларнинг хонадонларида ҳашар ташкил этилди 04.08.2026 Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди Амударёда «Ишбилармон аёл – 2026» кўрик-танловининг туман босқичи ғолиблари аниқланди 04.08.2026 Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида Такрорий экинлардан мўл ҳосил олиш йўлида 01.08.2026 Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди Амударё туманида Халқлар дўстлиги куни кенг нишонланди 01.08.2026 Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди Амударё туманида навбатдаги сайёр қабул: Аҳоли муаммолари жойида ўрганилди 30.07.2026 Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда Мустақиллик байрами олдидан кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда 30.07.2026 Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди Президент қарори ижроси: Амударёда қишлоқ хўжалиги соҳаси вакиллари иштирокида семинар бўлиб ўтди 30.07.2026 Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди Имконияти чекланган фуқаролар учун маънавий-маърифий тадбир ўтказилди 29.07.2026 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг 22-сессияси тўғрисида ахборот 29.07.2026 Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби Ҳарбий хизмат – шахсий камолот ва мардлик мактаби 24.01.2025 САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР САРҲАДЛАРИМИЗ ДАХЛСИЗЛИГИ, ОНА ВАТАН ТИНЧЛИГИ ЙЎЛИДА ХАЛҚ ВА АРМИЯ – БИР ТАН-У БИР ЖОНДИР 14.01.2025 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг олдини олиш мавзусида кўрсатув тасвирга олинди 12.05.2024 Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди Грант лойиҳаси доирасида ёмон одатлар, эрта турмуш ва оилавий ажримларнинг сабаб ҳамда оқибатлари ҳақида кўрсатув тасвирга олинди 15.08.2023 Сайлов жараёнидан видеолавҳалар Сайлов жараёнидан видеолавҳалар 24.10.2021 Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. Cайлов участкаларида овоз бериш жараёни юксак савияда ўтмоқда. 24.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 16 октябрь кунги сони 17.10.2021 "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони "Замин" информацион дастурининг 2021 йил 9 октябрь кунги сони 11.10.2021 Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда Назархон овули оқар сув билан таъминланмоқда 17.07.2021 Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) Амударё туманида Рамазон ҳайити кенг нишонланди (видео) 14.05.2021 Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) Халқ депутатлари Амударё туман Кенгашининг биринчи сессияси тўғрисида АХБОPОТ (+видео) 15.01.2020 "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) "Мунозара" кўрсатувининг 20.12.2019 кунги сони (сиёсий партияларнинг туман Кенгашлари иштирокида) 21.12.2019 ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) ХАЛҚАPО НОГИPОНЛАP КУНИ МУНОСАБАТИ БИЛАН ТАДБИP ЎТКАЗИЛДИ (+Видео) 04.12.2019