“Ёш чегарачилар” мусобақасининг туман босқичи ўтказилди


Ёшлар қалбида Ватанга муҳаббат туйғуларини янада мустаҳкамлаш, уларни чегара хизматига қизиқтириш ва босқичма-босқич тайёрлаб бориш, чегара қўшинларининг шонли ва жанговар анъаналарининг давомчилари этиб тарбиялаш мақсадида ўқувчи-ёшлар ўртасида “Ёш чегарачилар” мусобақаси ўтказиб келинмоқда. Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, туман Жисмоний тарбия ва спорт давлат қўмитаси, туман Халқ таълими бўлими, туман Тиббиёт бирлашмаси ҳамда туман Мудофаа бўлими, “9202”–ҳарбий қисм ҳамкорлигида ташкил қилиниб келинаётган ушбу мусобақаларда ёшлар қизғин иштирок этишмоқда.


26 март куни “Ёш чегарачилар” мусобақасининг туман босқичи бўлиб ўтди ҳамда унда умумтаълим мактаблари ва касб-ҳунар коллежларидан ҳудудий босқичда қатнашиб, ғолиб бўлган 8 та жамоа иштирок этди. Жамоалардаги ёшлар ўзини таништириш, сафда тўғри юриш, белгиланган масофага югуриш, жанговар қуролларни қисмларга ажратиш, яраланганда биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш каби шартлар асосида эпчилликларини, абжирликларини намойиш этдилар ва улар ҳакамлар ҳайъати томонидан одилона баҳолаб борилди. Қизғин ўтган мусобақада НДПИ қошидаги 3-сонли Амударё академик лицейининг "Амир Темур ворислари" жамоаси 1-ўринни, 6-сонли умумтаълим мактабининг "Бургутлар" жамоаси 2-ўринни, Амударё маиший хизмат кўрсатиш касб-ҳунар коллежининг "Самовий бургутлар" жамоаси эса 3-ўринни егаллашди.
“Ёш чегарачилар” мусобақаси якунида ғолиблар ва фаол иштирок этганлар Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши томонидан тайёрланган совғалар, диплом ва фахрий ёрлиқлар билан тақдирланди.



Ж.Давлетов, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши қошидаги
“Камалак” болалар ташкилоти раиси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶