Бобур овулида сектор раҳбарининг сайёр қабули ўтказилди
Давлат органлари мансабдор шахсларининг аҳоли билан бевосита мулоқот қилиб, жойларда сайёр қабуллар ўтказилаётгани, мурожаатлар тингланиб, муаммолар ўз ечимини топаётгани халқимизнинг адолатга, давлатга, эртанги кунга бўлган ишончини янада мустаҳкамламоқда. Очиқ мулоқотлар аҳолига муносиб иш ва турмуш шароити яратилишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Шунингдек, юзма-юз мулоқотлар халқимизда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотларга дахлдорлик ҳиссини юксалтирибгина қолмай, дунёқарашини тубдан ўзгартириб, одамларни яратувчанлик ва ташаббускорлик сари чорламоқда.
29 март куни Бобур номли овулда 3-сектор раҳбари, туман Ички ишлар бўлими бошлиғининг сайёр қабули ўтказилди.
Қабул жараёнида сектор раҳбари Дилшод Ибрагимов ҳудудда амалга оширилаётган ишлар юзасидан ахборот берди.
Сайёр қабулда фуқароларнинг мурожаатлари тингланиб, уларнинг ечими юзасидан масъуллар бириктирилди.
Мурожаатларнинг аксариятини сув, электр таъминоти, йўл, тиббий хизмат кўрсатиш масалаларида бўлди. Мазкур мурожаатлар мутасаддиларни жалб қилган ҳолда ўрганилиб, муаммоларни қисқа муддатларда ижобий ҳал қилиш бўйича масъулларга кўрсатмалар берилди.

Шу билан биргаликда сектор раҳбари томонидан маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари ҳамда профилактика инспекторларига ҳудудда жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларни олдини олиш юзасидан тегишли кўрсатма ва тавсияларини берилди.
О.Худойберганова.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶