ЧОPВАЧИЛИК ХЎЖАЛИКЛАPИДА ҚОPАМОЛЛАP ТАМҒАЛАНМОҚДА
Ўзбекистон Pеспубликаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 сентябрдаги “Ҳайвонларни идентификация қилиш, уларни ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш ва сақлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 748-сонли Қарори ижросини таъминлаш, туманимиздаги чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларида қорамоллар, қўй, эчки ва паррандаларни парваришлашда ветеринария қоидаларига жиддий амал қилиш ҳамда қорамолларни идентификация рақами билан тамғалаш, чорвачилик ҳамда паррандачилик хўжаликларида ҳайвонларни боқишда санитария-гигиена, ветеринария тартиб-қоидаларини ўрнатиш мақсадида Бобур номли ОФЙ ҳудудидаги “Гани” фермер хўжалигида семинар ташкил этилди. Семинарда туман Ветеринария бўлими мутахассислари, чорвачилик фермер хўжаликлари раҳбарлари иштирок этдилар.
Семинар давомида Қорақалпоғистон Pеспубликаси Ветеринария қўмитаси раисининг ўринбосари Б.Қурбониёзов иштирокида “Гани” фермер хўжалигида парваришланаётган 62 бош қорамолни идентификация рақами билан тамғалаш ишлари амалга оширилди ва иштирокчилар қорамоллар ва паррандаларни парваришлаш тартибини такомиллаштириш, санитария-гигиена ҳамда ветеринария қоидаларига амал қилиш бўйича янги тажрибалар билан яқиндан танишдилар.
P.ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶