Эътибор ва рағбат – янада яхши ишлашга ундайди
Мамлакатимизда муҳтарам Президентимизнинг ташаббус ва қарорлари билан мактабгача таълим муассасалари фаолиятини ривожлантиришга қарати-лаётган эътибор кичкинтой болажонлар тарбиясида муҳим аҳамият касб этмоқда. Эндиликда болажонларнинг мактабга тайёр ўқувчи сифатида қабул қилиниши ҳамма ота-оналарни хурсанд қилмоқда.
Бугунги кунда барча МТМларда малакали тарбия-чилар фаолият кўрсати-шаяпти. Бу масканларда болажонларнинг овқатла-нишига, бошланғич таълим олишига ва уларнинг са-ломатликларини муҳофаза қилишга алоҳида эътибор берилмоқда.
Айни пайтда бизнинг На-зархон овулимизда жами 180 нафар болажонларни ўз бағрига олган 10-сонли МТМ фаолият кўрсатмоқда. Бу мактабгача таълим муас-сасасида 130 нафар бола умумий гуруҳда, 50 нафар бола эса қисқа гуруҳларда тарбияланадилар.
Болажонлар тарбиясига 10 нафар олий маълумотли тарбиячилар ва 10 нафар ёрдамчи тарбиячилар, шунингдек, психолог ва бо-лаларнинг соғлом овқат-ланишини назорат қила-диган 2 нафар ҳамшира жалб қилинган.
Мактабгача таълим муас-сасамизда бугунги кунда олий маълумотли тарбиячи-лардан Гулнора Наметова, Малика Алламберганова, олий маълумотли психолог Набира Ўрозимбетова ва ёрдамчи тарбиячилар Ой-гул Яхшимова, Арзайим Давлатярова ва Рамуза Худойбергановалар ўзлари-нинг барча куч-ғайрат ва имкониятларини болажон-лар таълим-тарбиясига са-фарбар этмоқдалар.
Биз мактабгача таълим муассасамиз фаолиятини бундан кейин ҳам янада ривожлантиришга ҳаракат қиламиз.
Ақмарал АТАБАЕВА, 10-сонли МТМ мудираси.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶