Қиличбойлик Мирсаид Қодиров “Энг яхши режиссиёрлик иши” йўналиши ғолиби бўлди
Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг 19 март кунги видеоселектор йиғилишида ёшлар таълим-тарбияси учун қўшимча шароитлар яратиш, уларни санъат ва маданият масканларига кенг жалб этиш мақсадида илгари сурган ташаббусини қўллаб-қувватлаш мақсадида Нукус шаҳрида Қорақалпоғистон Республикаси туманларида фаолият олиб бораётган аҳоли дам олиш ва маданият марказлари ҳаваскорлик тўгараклари ўртасида кўрик-танлов ўтказилди.
27 март – Халқаро театр кунига бағишлаб ўтказилган мазкур кўрик-танловда туманимиздаги Қиличбой маданият маркази драма тўгараги раҳбари Мирсаид Қодиров ҳам иштирок этиб, “Энг яхши режиссиёрлик иши” йўналиши ғолиби бўлди ва Қорақалпоғистон Республика, Маданият Вазирлигининг Фахрий ёрлиғи ҳамда эсдалик совғалари билан тақдирланди.
Робия ЙЎЛДОШЕВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶