12.11.2026
Тил Öz Qq Ёзув Кирилл Lotin
Reklama banneri
Ҳарф ўлчами Ранг Расмлар
12.11.2026, 18:59
Жамият 👁 340

Амударёда йўл инфратузилмаси яхшиланмоқда

Амударёда йўл инфратузилмаси яхшиланмоқда

Мамлакатимизда йўл инфратузилмасини ривожлантириш, ҳудудларни ўзаро боғлаш ва аҳолига қулай транспорт шароитларини яратиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланган. Бу борада амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар жойларда ўзининг амалий ифодасини топиб, ҳар бир ҳудуд қиёфасини янгилашга хизмат қилмоқда. Амударё туманида ҳам йўл хўжалигини ривожлантириш, мавжуд йўлларни таъмирлаш ва янгиларини барпо этиш борасида самарали ишлар олиб борилмоқда.

Бугунги кунда тумандан ўтувчи муҳим транспорт йўналишларидан бири —А380 автомобиль йўли – Қипчоқ пристани – Манғит шаҳри – Тошҳовуз шаҳри – Туркманистон Республикаси чегараси” йўналишидаги автомобиль йўлида кенг кўламли асфальтлаш ишлари олиб борилаётгани бунинг яққол исботидир.

Мазкур йўл узоқ йиллар давомида таъмирталаб ҳолатда бўлиб, автотранспорт воситаларининг эркин ва хавфсиз ҳаракатланиши учун қийинчилик туғдириб келаётган эди. Айниқса, йўл қопламасининг эскиргани сабабли ҳайдовчилар ва пиёдалар учун ноқулайликлар, ҳатто хавф-хатарли вазиятлар юзага келаётгани кўп бора кузатилган.

Ҳозирда олиб борилаётган асфальтлаш ишлари замонавий талаблар асосида, сифат ва мустаҳкамликни таъминлашга қаратилган ҳолда амалга оширилмоқда. Натижада яқин кунларда ушбу йўл орқали ҳаракатланиш янада қулай ва хавфсиз бўлиши кутилмоқда.

Рақамларга мурожаат қиладиган бўлсак, бугунги кунда Амударё тумани ҳудудида жами 1 438 километр узунликдаги автомобиль йўллари мавжуд. Шундан 319 километри Амударё тумани йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси балансида бўлган умумий фойдаланишдаги йўллардир. Ушбу йўлларнинг 71 километри давлат аҳамиятига эга бўлса, 248 километри маҳаллий аҳамиятдаги автомобиль йўлларидан иборат.

Афсуски, мавжуд йўлларнинг 160 километри таъмирталаб ҳолатда бўлиб, бунинг асосий сабабларидан бири сифатида юк автомобилларининг белгиланган меъёрлардан ортиқча юк билан ҳаракатланишидир. Бу эса йўл қопламасининг тезда ишдан чиқишига олиб келмоқда.

Шунга қарамай, 2025 йил давомида туманда йўл қурилиши ва таъмири борасида сезиларли ишлар амалга оширилди. Хусусан, қарийб 200 километр узуликдаги йўлда турли кўламдаги таъмирлаш ва сақлаш ишлари олиб борилди. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 11,1 километр автомобиль йўлига асфальт-бетон қопламаси ётқизилди. 22 километр йўлда нуқсонларни бартараф этиш мақсадида ўй-чуқурлар картасимон усулда таъмирланди.

“Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида ҳам муҳим ишлар бажарилди. Жумладан, лойиҳанинг 2025 йилги 1-мавсумида 14,2 километр, 2-мавсумида эса 6,2 километр йўл асфальтланди. Бундан ташқари, яна 7,4 километр йўлда асфальтлаш ишлари амалга оширилиши режалаштирилган.

Кўприклар ҳолатини яхшилашга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Тумандаги авария ҳолатидаги 3 та кўприкда таъмирлаш ишлари бошланган бўлиб, уларнинг 2 таси аллақачон фойдаланишга топширилди.

Аҳолини узоқ йиллар давомида қийнаб келган муаммолардан бири — тупроқ қопламали ички йўллар масаласига ҳам ечим топилмоқда. Хусусан, 127 километр узунликдаги ички йўлларга қум-шағал аралашмаси ётқизилди. Бундан ташқари, 11 километр ички хўжалик йўллари ҳам таъмирланди.

Келгусида амалга ошириладиган ишлар ҳам кенг кўламни қамраб олади. 2026 йил учун белгиланган режаларга кўра, ушбу йилни Амударё тумани учун йўл инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим босқич, десак муболаға бўлмайди. Режага мувофиқ, 305 километрдан ортиқ автомобиль йўллари ҳамда авария ҳолатидаги 6 та кўприкда таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Жумладан, Манғит шаҳридан Қиличбой овулига олиб борувчи 18 километр, Куюк кўпир овулидан Жумуртов шаҳарчасига олиб борувчи 9 километр, Манғит шаҳридан Амир Темур номли овулга олиб борувчи 6 километр йўл ҳамда Қизилчали маҳалласи ҳудудидаги 0,5 километр йўл таъмирланади.

Шунингдек, умумий фойдаланишдаги 50 километр йўлда ўй-чуқурларни бартараф этиш ишлари олиб борилади. “Ташаббусли бюджет” лойиҳаси доирасида аҳоли билан ҳамкорликда яна 22 километр йўлни асфальтлаш режалаштирилган. Фуқароларнинг мурожаатлари ва сайёр қабуллар натижаларига асосан эса 200 километрдан ортиқ тупроқ қопламали ички хўжалик йўлларига қум-шағал аралашмасини ётқизиш кўзда тутилган.

Хулоса қилиб айтганда, Амударё туманида йўл инфратузилмасини яхшилаш, транспорт ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолига янада қулай шароит яратиш борасида олиб борилаётган ишлар изчил ва тизимли равишда давом этмоқда. Бу эса нафақат бугунги кун, балки келажак авлодлар учун ҳам қулай инфратузилма яратишдек хайрли мақсадга хизмат қилади. 

Чарос Арслонова, туман ҳокимлигининг Ахборот хизмати раҳбари.

🎬 Видеогалерея Барчаси →
Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди ▶ Ўрта қалъа овулида хотин-қизлар билан профилактик учрашув ўтказилди 12.11.2026 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди ▶ 65-сонли мактабнинг янги биноси фойдаланишга топширилди 11.11.2026 Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда ▶ Амударё туманида кузги шудгорлаш ишларини сифатли ташкил этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда 10.11.2026 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди ▶ 45-сонли боғчада «Жажжи экологлар» амалий семинари бўлиб ўтди 10.11.2026 Аҳоли саломатлиги — олий қадрият ▶ Аҳоли саломатлиги — олий қадрият 09.11.2026 Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди ▶ Амударё туманида куз-қиш мавсумига тайёргарлик ишлари ўрганилди 09.11.2026 Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди ▶ Жисмоний тайёргарликдан ўтган чақирилувчилар ҳарбий қисм вакиллари билан суҳбатлашди 09.11.2026 Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир ▶ Қўриқлаш хизмати — аҳоли осойишталиги ва мулк дахлсизлигининг кафолатидир 06.11.2026 АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА ▶ АМУДАРЁДА “ЯШИЛ МАКОН” ЛОЙИҲАСИ ДОИРАСИДАГИ ИШЛАР ИЗЧИЛ ДАВОМ ЭТМОҚДА 06.11.2026 Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди ▶ Боғча тарбияланувчилари учун экологик тарбия методикалари намойиш этилди 05.11.2026 Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди ▶ Амударё туманида ички ишлар органлари ходимларининг касб байрами кенг нишонланди 05.11.2026 Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди ▶ Меҳнат ярмаркасида 29 нафар фуқаро доимий ишга жойлаштирилди 05.11.2026 Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади ▶ Олис овуллардаги мактабларда «Китобхон ёшлар» клублари ташкил этилади 04.11.2026 Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди ▶ Йўлларнинг қиш мавсумига тайёрлиги жойида ўрганилди 04.11.2026 Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди ▶ Амударё туманида ҳарбий прокуратура сайёр қабули ва меҳнат ярмаркаси ўтказилди 04.11.2026 Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади ▶ Амударё туманида кузги мавсумда 829 минг кўчат экилади 03.11.2026 Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди ▶ Амударё туманида маънавий-маърифий ишлар самарадорлиги, мавжуд муаммолар муҳокама қилинди 02.11.2026 ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ ▶ ҲАРБИЙ ХИЗМАТЧИЛАР УЧУН КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ КУРСЛАРИ ЯКУНЛАНИБ, СЕРТИФИКАТЛАР ТАНТАНАЛИ ТОПШИРИЛДИ 02.11.2026 Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди ▶ Қонунчиликдаги аёллар ва болалар ҳуқуқлари ҳимоясига оид нормалар тушунтирилди 31.10.2026 Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда ▶ Аҳолига сифатли ичимлик суви етказиб бериш борасидаги камчиликлар бартараф этилмоқда 31.10.2026 Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди ▶ Жажжи экологлар табиатни асраш бўйича дастлабки тушунчаларга эга бўлишди 31.10.2026 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди ▶ 10 ой давомида Қорақалпоғистон бўйича 39 та ҳолатда ичимлик суви кўрсаткичлари белгиланган талабларга жавоб бермаслиги аниқланди 30.10.2026 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди ▶ 1-сонли мактабда Ўзбек тили байрами нишонланди 26.10.2026 «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди ▶ «Сен истеъдодлисан» кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди 20.10.2026 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда ▶ 9 ёшли болалар папиллома вирусига қарши эмланмоқда 20.10.2026 Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди ▶ Фанлар олимпиадасининг туман босқичи бошланди 19.10.2026 Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди ▶ Амударё туманидаги 56-сонли умумтаълим мактаби “Жасорат синфи” ўқувчиларининг тантанали ваъда бериш тадбири ўтказилди 16.10.2026 Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда ▶ Томорқалардан самарали фойдаланиш аҳоли даромадини оширмоқда 13.10.2026 Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди ▶ Амударёда ёшларнинг касбий таълими ва бандлиги масалалари ўрганилди 13.10.2026 Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди ▶ Спорт лигаси туман босқичида техникум ўқувчилари ғолиблари аниқланди 12.10.2026