Кўзи ожизлар ўртасида шахмат ва шашка спорт мусобақалари ўтказилди

Жорий йилнинг 3 апрель куни туман Маданият бўлими ҳузуридаги Кўзи ожизлар махсус кутубхонасида спортнинг шахмат ва шашка турлари бўйича мусобақа ўтказилди. Туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими ҳамда Ўзбекистон Миллий тикланиш демократик партияси ҳамкорлигида ташкил қилинган мусобақада туман Кўзи ожизлар жамиятининг 17 нафар аъзоси иштирок этишди. Улардан 4 нафари хотин-қизлардир.
Қизғин ва дўстона руҳда ўтган мусобқанинг шахмат йўналиши бўйича 1-ўрин Ғ.Сапарниязовга, 2-ўрин М.Раҳимовга, 3-ўрин Г.Абдуллаевга, шашка бўйича ўтказилган мусобақада Я.Эшимбетов 1-ўринни, Т.Янгибоев 2-ўринни, М.Мадраҳимов 3-ўринни эгаллашди. Ғолиблар туман Жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан 1-2-3 даражали Дипломлар ва совғалар билан тақдирланишди.
Дилдора АБДУРАҲМОНОВА.

▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶
▶